date

АҚШда ёнмайдиган ва 10 минг мартадан ортиқ қувватланадиган аккумулятор яратилди

AQShda yonmaydigan va 10 ming martadan ortiq quvvatlanadigan akkumulyator yaratildi

МИТ қошида ташкил этилган ПолйЖоуле компанияси янги авлод «ўз-ўзидан ўчадиган» аккумуляторларини тақдим этди. Синовлар давомида батарея элементи 2000°К ҳароратли пропан горелкаси билан қиздирилди. Олов ўчирилгач, аккумулятор портламади ва ёнишда давом этмади, бу эса технологиянинг юқори хавфсизлик даражасини кўрсатди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Анъанавий литий-ионли батареялардан фарқли ўлароқ, ПолйЖоуле маҳсулотида литий, никел ва кобалт каби реактив металлар ишлатилмайди. Бунинг ўрнига органик кимё, яни ўтказувчан полимер катод ва туз асосидаги суюқ электролит қўлланилади. Бу ёндашув ёнғин хавфини кескин камайтиради ва батарея элементлари ўртасида олов тарқалишининг олдини олади.

Янги технология нафақат хавфсизлик, балки юқори унумдорликни ҳам таъминлайди. Биринчи авлод аккумуляторларига нисбатан энергия зичлиги ўн баробарга ошган, ресурси эса 10 мингдан ортиқ қувватлаш ва қувватни узатиш сиклини ташкил этади. Шунингдек, мураккаб совутиш тизимларига бўлган эҳтиёжнинг йўқлиги ишлаб чиқаришни арзонлаштиради.

ПолйЖоуле ушбу ишланмани асосан қуёш электр станциялари, саноат объектлари ва захира энергия таъминоти каби стационар тизимлар учун мўлжалламоқда. Компания жорий йилдаёқ интеграторлар ва монтаж компанияларидан буюртмалар қабул қилишни бошлашни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » АҚШда ёнмайдиган ва 10 минг мартадан ортиқ қувватланадиган аккумулятор яратилди