Tesla автомобиллари тўқнашувдан олдин хавфсизлик ёстиқчаларини очади

Tesla компанияси ўзининг Tesla Висион тизимига янги функция қўшилганини эълон қилди. Эндиликда электромобиллар муқаррар тўқнашувни олдиндан аниқлаб, хавфсизлик ёстиқчаларини зарба содир бўлишидан аввалроқ очиш имкониятига эга бўлди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Компания маълумотларига кўра, янги технология анъанавий тизимларга қараганда 70 миллисекунд тезроқ ишлайди. Гарчи бу вақт оралиғи жуда қисқа бўлиб кўринса-да, авария вақтида у ҳайдовчи ва йўловчилар ҳаётини сақлаб қолишда ҳал қилувчи аҳамият касб этиши мумкин.
Ушбу ечимнинг асоси Tesla Висион компьютер кўриш тизими ҳисобланади. У камералар ва сунъий интеллект алгоритмлари ёрдамида йўл ҳаракати ҳолатини реал вақт режимида таҳлил қилади. Агар тизим тўқнашувнинг олдини олиш имконсиз деб топса, ҳимоя механизмларини дарҳол фаоллаштиради.
Tesla мутахассисларининг таъкидлашича, бу янгилик жиддий жароҳатлар хавфини сезиларли даражада камайтиради. Баъзи ҳолларда, бу технология автомобил эгаларига ҳатто оғир тўқнашувдан кейин ҳам мустақил равишда машинадан чиқиб кетиш имконини бериши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Tesla Model Y модели АҚШ ҳукумати томонидан ўтказилган АДАС ҳайдовчига ёрдам бериш тизимларининг янги синовларидан муваффақиятли ўтган биринчи автомобил бўлган эди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!