DDR5 оператив хотиралари орасида сохта модуллар пайдо бўлди

1 дақиқа ўқиш183
DDR5 оператив хотиралари орасида сохта модуллар пайдо бўлди

Осиё бозорида DDR5 оператив хотира модулларининг нархи ошиши ортидан сохта маҳсулотлар оқими кўпайди. Интернетдаги савдо майдончалари ва чакана дўконларда сотувга чиқарилган ушбу қурилмалар ташқи кўринишидан ҳақиқий хотира модулларига ўхшаса-да, аслида ҳеч қандай функционал хусусиятга эга эмас. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Х ижтимоий тармоғи фойдаланувчиси Таки томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 16 гигабайтли Samsung маркали деб тақдим этилган модулларда СК ҳйних чиплари ўрнатилгани кўрсатилган. Бироқ, текширувлар давомида ушбу «чиплар» аслида оддий пластик бўлаклар эканлиги аниқланди. Фирибгарлар пластик қисмларга махсус маркировка тушириб, уларни ҳақиқий хотира чиплари сифатида кўрсатишга уринишмоқда.

Ҳозирда бундай сохта маҳсулотлар Яҳоо Жапан каби платформаларда «кафолатсиз» ва «қайтариб олинмайдиган» шартлар билан сотилмоқда. Мутахассислар харидорларни эҳтиёткор бўлишга ва шубҳали арзон нархдаги техникаларни харид қилмасликка чақирмоқда.

Компьютер бутловчи қисмлари тақчиллиги ва нархларнинг юқорилиги фирибгарлар учун қулай муҳит яратмоқда. Харидорлар бренд номи ва ташқи кўринишга алданиб, ишламайдиган пластик қисмларни сотиб олиш хавфи остида қолмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?