WhatsAppда Meta AI учун махфий режим жорий этилмоқда

1 дақиқа ўқиш155
WhatsAppда Meta AI учун махфий режим жорий этилмоқда

Meta компанияси WhatsApp'даги Meta AI чатларида "инкогнито" режимини ишга тушираётганини эълон қилди. Ушбу янги функция фойдаланувчиларга ўзаро суҳбатларни хавфсиз муҳитда олиб бориш имконини беради ва ҳеч ким, жумладан, компаниянинг ўзи ҳам бу ёзишмаларни кўра олмайди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Фойдаланувчилар Meta AI билан шахсий чатда махсус белги орқали ушбу режимни фаоллаштиришлари мумкин. Мазкур функция нафақат WhatsApp, балки алоҳида Meta AI иловасида ҳам тақдим этилади. Инкогнито режимида ёзишмалар сақланиб қолмайди ва чат ёпилиши билан автоматик тарзда ўчиб кетади.

WhatsApp маҳсулот бўйича вице-президенти Алисе Невтон-Рехнинг таъкидлашича, одамлар сунъий интеллектдан молиявий ёки соғлиқ билан боғлиқ нозик масалаларда маслаҳат олиш учун фойдаланмоқда. Шу боис, фойдаланувчиларга ўз саволларини максимал даражада махфий тарзда бериш имкониятини тақдим этиш компания учун устувор вазифадир.

Янги режим компаниянинг ўтган ойда тақдим этилган Мусе Spark моделига асосланган. Шунингдек, Meta келгусида "Сиде Чат" функциясини ҳам ишлаб чиқмоқда, бу эса фойдаланувчиларга гуруҳли чатларда бошқаларга кўринмайдиган тарзда сунъий интеллект билан мулоқот қилиш имконини беради.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?