date

Импераген ферментлар муҳандислигини ривожлантириш учун 5 млн фунт жалб қилди

Импераген ферментлар муҳандислигини ривожлантириш учун 5 млн фунт жалб қилди

Биотехнология соҳасидаги Импераген стартапи ПХН Вентурес бошчилигидаги уруғлик инвестиция босқичида 5 миллион фунт стерлинг (6,7 миллион доллар) маблағ тўплаганини эълон қилди. ИҚ Капитал ва Нортҳерн Гритстоне ҳам иштирок этган ушбу молиялаштириш компанияга ферментлар муҳандислигини тубдан ўзгартириш имконини беради. 2021-йилда Манчестер биотехнология институти олимлари томонидан асос солинган компания анъанавий, узоқ давом этадиган синов ва хатолар усулидан воз кечишни мақсад қилган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Импераген ўз фаолиятида учта асосий технологияга таянади: квант физикаси симуляцияси, сунъий интеллект ва роботлаштирилган автоматлаштириш. Лабораториядаги жисмоний тажрибалар ўрнига, компания квант физикаси моделлаштиришидан фойдаланиб, компьютерда миллионлаб фермент мутацияларини таҳлил қилади. Сўнгра ушбу маълумотлар махсус AI моделларига ўтказилади ва роботлар ёрдамида олинган реал тажриба натижалари билан доимий равишда бойитиб борилади.

Ферментлар фармацевтика, озиқ-овқат саноати, биоёқилғи ва қишлоқ хўжалигида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Импераген технологияси дори воситаларини ишлаб чиқиш жараёнини тезлаштириш ва саноат ишлаб чиқаришини янада барқарор қилишга ёрдам беради. Компаниянинг янги бош директори Гуй Левй-Юриста сўзларига кўра, ҳозирги технологиялар кўпинча лаборатория синовларидан ўтса-да, саноат миқёсида кутилган натижани бермаяпти, Импераген эса айнан шу муаммони ҳал қилади.

Ҳозиргача жами 8,5 миллион фунт стерлинг инвестиция жалб қилган стартап янги маблағларни AI мутахассисларини ёллаш, илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш ва лаборатория имкониятларини оширишга сарфлайди. Келгуси икки йил ичида компания ўз маҳсулотларини бозорга олиб чиқишни ва саноат ҳамкорликларини кенгайтиришни режалаштирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Импераген ферментлар муҳандислигини ривожлантириш учун 5 млн фунт жалб қилди