Elon Musk талаб пасайиши фонида Tesla Cybertruck пикатларини ўзига сотмоқда

1 дақиқа ўқиш253
Elon Musk талаб пасайиши фонида Tesla Cybertruck пикатларини ўзига сотмоқда

SpaceX компаниясининг молиявий ҳужжатлари Elon Muskка тегишли корхоналар бир-бирини фаол қўллаб-қувватлаётганини кўрсатди. 2023-йилдан буён Tesla компанияси SpaceX ва xAI ҳисобидан қарийб 890 миллион доллар даромад кўрган. Ушбу маблағларнинг салмоқли қисми айнан Cybertruck электромобилларини харид қилишга йўналтирилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Фақатгина 2025-йилнинг ўзида SpaceX 131 миллион долларлик электропикаплар сотиб олди. Бу комплектациясига қараб тахминан 1300 тадан 1800 тагача автомобил деганидир. Рўйхатга олиш маълумотларига кўра, 2025-йилнинг тўртинчи чорагида SpaceX 1200 дан ортиқ Cybertruck харид қилган, бу эса моделнинг ушбу даврдаги умумий савдосининг 18 фоизидан кўпроғини ташкил этади.

Бундан ташқари, Мускнинг бошқа лойиҳалари — xAI, Неуралинк ва Тҳе Боринг Компани ҳам харидларда иштирок этган. Бундай ички фаоллик бозорда Cybertruck моделига бўлган талабнинг пасайиши билан бир вақтга тўғри келмоқда. Агар 2024-йилда Tesla 39 мингга яқин машина сотган бўлса, 2025-йилда бу кўрсаткич 20 мингга тушиб кетган, 2026-йил бошида эса янада пасайган.

Автомобиллардан ташқари, SpaceX ва xAI компаниялари Tesla энергетика ечимларини ҳам фаол сотиб олмоқда: 2024-йилда Мегапакк тизимлари учун 191 миллион доллар, 2025-йилда эса 506 миллион доллар сарфланган. Расман битимлар бозор шартлари асосида амалга оширилмоқда, бироқ таҳлилчилар Мускнинг ички экотизими оддий харидорлар қизиқиши пасайган бир пайтда Tesla кўрсаткичларини сунъий равишда ушлаб турганига эътибор қаратишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?