MS-21 ва СЖ-100 самолётлари Wi-Fi ва мультимедиа тизимлари билан жиҳозланади

MS-21 ва СЖ-100 самолётлари Wi-Fi ва мультимедиа тизимлари билан жиҳозланади

Россиянинг янги MS-21 ва СЖ-100 йўловчи самолётлари бортида сунъий йўлдош интернети, Wi-Fi ва кўнгилочар тизимлар ўрнатилади. Ушбу технологиялар тўлиқ маҳаллий аппарат воситалари асосида ишлаши кўзда тутилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Бирлашган авиация корпорацияси (ОАК) раҳбари Вадим Бадеха маълум қилишича, тегишли техник ечимлар лайнерлар конструкциясига аллақачон киритилган. Унинг сўзларига кўра, парвоз вақтидаги интернет алоқаси тўлиқ Россия ускуналарида амалга оширилади.

Бу чора хорижий технологияларга боғлиқликни камайтириш ва парвоз давомида узлуксиз рақамли хизматларни таъминлаш имконини беради. Шу билан бирга, салоннинг якуний конфигурацияси — ўриндиқлардаги экранлар ва бошқа қулайликлар авиакомпаниялар талабига кўра шакллантирилади.

ОАК вакилларининг таъкидлашича, янги самолётларни ишлаб чиқишда йўловчилар учун қулайлик даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Замонавий мультимедиа тизимлари парвоз сифатини янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар