Elon Musk: Маълумотлар марказларини Ойдан ракетасиз учириш мумкин бўлади

1 дақиқа ўқиш213
Elon Musk: Маълумотлар марказларини Ойдан ракетасиз учириш мумкин бўлади

Яқин орада дунёнинг илк триллионерига айланиши кутилаётган Elon Musk навбатдаги шов-шувли баёнот билан чиқди. Унинг таъкидлашича, сунъий интеллект тизимлари учун мўлжалланган маълумотларни қайта ишлаш марказларини (ДТС) Ойдан коинотга ракеталарсиз учириш имконияти пайдо бўлади. Бунда Ойнинг табиий ресурсларидан қуёш панеллари ва космик ҳисоблаш тизимлари учун радиаторлар ишлаб чиқаришда фойдаланиш кўзда тутилган. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мускнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ер сайёраси сунъий интеллект тизимлари учун йилига тахминан 1 тераватт ҳисоблаш қувватини таъминлай олса, Ойда бу кўрсаткич 1000 тераваттдан ошиши мумкин. SpaceX раҳбари Ойда шаҳар барпо этилгандан сўнг компания нималар билан шуғулланиши ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Компания сунъий йўлдошлар ва янги маълумотлар марказларини учириш учун махсус масс-драйверлар (электромагнит тезлаткичлар) қуришни режалаштирмоқда.

Жорий йил бошида SpaceX ўз эътиборини Марсни мустамлака қилишдан кўра, Ойда ўзини-ўзи таъминлай оладиган шаҳар қуришга қаратди. Шунга қарамай, Elon Musk Марс ҳақидаги режаларидан бутунлай воз кечмаган. У Марсни "таъмирталаб сайёра" деб атаб, у ерда сунъий равишда атмосфера ҳосил қилиш мумкинлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбиркор Starship кемаси ёрдамида юкларни коинотга етказиб бериш нархи келажакда самолётда юк ташиш нархидан ҳам арзонроқ бўлишини башорат қилмоқда. Бу эса коинотни ўзлаштириш ва сунъий интеллект инфратузилмасини кенгайтиришда янги даврни очиб бериши кутилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?