Италия терма жамоаси Пеп Гуардиола билан музокаралар ўтказди: Паоло Малдини Барселонада

Италия футбол федерацияси миллий терма жамоанинг бўш қолган бош мураббийлик курсисини тўлдириш мақсадида олаmsҳумул лойиҳага қўл урди. Манчестер Сити билан хайрлашган Пеп Гуардиола айни дамда "Скуадра Адзурра"нинг асосий нишонига айланган. Ушбу трансферни амалга ошириш учун Италия футболининг афсонавий вакиллари ишга тушган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Футбол Италиа нашри хабарига кўра, терма жамоанинг техник директори Паоло Малдини ва маслаҳатчи Леонардо ўтган дам олиш кунларида Барселона шаҳрига ташриф буюрган. Улар у ерда Пеп Гуардиола билан юзма-юз учрашиб, унга Италия терма жамоасини бошқариш таклифини беришган. Ижтимоий тармоқларда Малдини ва Леонардонинг самолётда Италияга қайтаётгани акс этган суратлар тарқалиши ушбу миш-мишларни янада жонлантирди.
"Мўъжиза керак бўлади"
Гарчи музокаралар юқори даражада ўтган бўлса-да, мутахассисни кўндириш деярли имконсиз вазифа бўлиб қолмоқда. Гап шундаки, 10 йил давомида Манчестер Сити клубида ишлаган Гуардиола футболдан танаффус олишни ва вақтини оиласига бағишлашни режалаштирган. У бир неча бор яқин вақт ичида янги лойиҳага қўшилмаслигини таъкидлаган эди.Таниқли инсайдер Fabrizio Romano ҳам ушбу вазиятга ўз муносабатини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Италия федерацияси Гуардиола фикрини ўзгартириши учун ҳақиқий мўъжиза кўрсатиши керак бўлади. Романонинг таъкидлашича, мураббий ҳозирча дам олиш қарорида қатъий турибди ва ҳар қандай жозибали таклифларни рад этишга тайёр.
Италия томони Пеп Гуардиола учун барча шароитларни яратиб беришга вада берган бўлса-да, мураббийнинг танаффус олиш истаги асосий тўсиқ бўлиб қолмоқда. Goal.com нашрининг маълум қилишича, федерация раҳбарияти бу борада якуний жавобни кутмоқда, бироқ имкониятлар жуда паст эканини яхши англаб турибди.
Захира вариантлари: Пирло ва Мансини
Агар Гуардиола лойиҳаси муваффақиятсизликка учраса, Италия терма жамоаси захира вариантларига ўтади. Ҳозирда номзодлар рўйхатида икки нафар таниқли мутахассис — Андреа Пирло ва Роберто Мансини бор. Ҳар икки мураббий ҳам Италия футболи муҳитини яхши билади ва терма жамоа билан ишлаш тажрибасига эга.Роберто Мансини Италия билан Евро-2020 ғолиблигини қўлга киритган бўлса, Андреа Пирло ўзининг юксак обрў-эътибори билан жамоани қайта шакллантириши мумкин деб ҳисобланмоқда. Шунга қарамай, федерация биринчи навбатда Гуардиола билан боғлиқ вазиятни охиригача аниқлаштириб олишни мақсад қилган. Келаётган халқаро ўйинлар олдидан Италия терма жамоаси янги мураббий масаласини тезроқ ҳал қилиши лозим.






























Изоҳлар 0
…