Xiaomi 10 дақиқада муз ва 3 сонияда қайноқ сув берувчи диспансерни тақдим этди

Xiaomi 10 дақиқада муз ва 3 сонияда қайноқ сув берувчи диспансерни тақдим этди

Xiaomi компанияси ақлли уй учун янги гаджет — кулер, чойнак, термопот ва муз генератори функцияларини ўзида бирлаштирган Mijia Инстант Ҳот Ватер Диспенсер (Исе Макер) қурилмасини намойиш этди. Ушбу қурилма ошхона, офис ёки яшаш хоналари учун мўлжалланган бўлиб, у ҳам ички бакдан, ҳам тўғридан-тўғри сув фильтрлаш тизимидан фойдаланган ҳолда ишлаши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги қурилманинг асосий хусусияти — сувни лаҳзаларда иситишидир. 2050 В қувватга эга ўрнатилган иситиш элементи ишга тушганидан сўнг атиги 3 сония ўтиб қайноқ сув етказиб беради. Фойдаланувчилар ҳароратни 40 дан 90 °К гача танлашлари мумкин, Mi Home иловаси орқали эса янада аниқроқ созламаларни амалга ошириш имконияти мавжуд.

Шунингдек, қурилма тезкор равишда муз тайёрлаш қобилиятига эга: 5 та муз бўлаги 10–15 дақиқа ичида шаклланади, сақлаш камераси эса 55 тагача муз бўлагини сиғдира олади ва уларни совитилган ҳолатда сақлайди. Ишлаб чиқарувчи гигиена масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратган бўлиб, сув ва музни ультрабинафша нурлар ёрдамида стерилизация қилиш ҳамда тизимни автоматик тозалаш функцияларини жорий этган.

Диспансер болалардан ҳимоя қилиш тизими, рангли дисплей билан жиҳозланган ва шовқин даражаси 35 дБ дан паст. Хитойда қурилма 15-июндан бошлаб тахминан 3299 юан (чегирма билан 440 доллар атрофида) нархда сотувга чиқади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар