Ҳиндистон ҳукумати SpaceX IPOъси арафасида Starlink борасида иккиланмоқда

1 дақиқа ўқиш130
Ҳиндистон ҳукумати SpaceX IPOъси арафасида Starlink борасида иккиланмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Elon Musk бошқарувидаги SpaceX компаниясининг Ҳиндистонда Starlink тармоғини ишга тушириш жараёни расмий Деҳли томонидан вақтинча тўхтатиб қўйилди.
  • Бунга Starlink тизимининг Эрон ҳудудида рухсациз ишлатилгани ва Ҳиндистон расмийларининг компания маҳаллий қонунларга тўлиқ бўйсунмаслигидан хавотирда экани сабаб бўлмоқда.

Elon Musk бошқарувидаги SpaceX компаниясининг сунъий йўлдошли интернет тармоғига миллионлаб янги фойдаланувчиларни жалб қилиш режалари Ҳиндистон ҳукумати билан боғлиқ муаммолар туфайли хавф остида қолиши мумкин. Кўп йиллик музокаралардан сўнг SpaceX 2025-йилда Ҳиндистонда фаолият бошлаш учун лицензия олган эди, бироқ Bloomberg нашрининг хабар беришича, расмий Деҳли бу жараённи вақтинча тўхтатиб қўйган. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Бунга Starlink тизимининг Эрон ҳудудида расмий рухсатсиз ишлатилгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳиндистон расмийлари компания маҳаллий қонунларга тўлиқ бўйсунмаслигидан хавотирда. SpaceX вице-президенти Лаурен Дреер эса ижтимоий тармоқларда бу хабарларни рад этиб, ҳукумат билан музокаралар маҳсулдор давом этаётганини билдирди. Шунга қарамай, Bloomberg музокаралар бутунлай тўхтаганини эмас, балки жараён секинлашганини таъкидламоқда.

Ҳиндистон бозорига киришнинг кечикиши SpaceX компаниясининг кутилаётган IPO жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Молиявий ҳисоботлар Starlink фойдаланувчилари сонининг ўсиши секинлашаётганини кўрсатмоқда. Тизимнинг қиймати у қамраб олган давлатлар сонига боғлиқ, чунки глобал инфратузилмани қуриш харажатлари ўзгармас бўлиб, даромад фақат обуначилар сонига таянади.

Ҳиндистон ҳукумати маълумотларни маҳаллий даражада сақлаш ва тармоқ хавфсизлиги бўйича қатъий талаблар қўйган. SpaceX бу шартларни бажаришга ҳаракат қилаётган бўлса-да, Эрон воқеаси ҳукуматда Starlink устидан назоратни йўқотиш қўрқинчини уйғотган. Аввалроқ Украина ҳарбийлари ҳам 2022-йилда Elon Musk томонидан алоқа узиб қўйилганидан шикоят қилишган эди.

Шунингдек, Starlink'нинг Тайван ҳукумати билан музокаралари ҳам боши берк кўчага кириб қолган. Бунга Мускнинг Тайванни Хитойнинг бир қисми деб ҳисоблаши ва маҳаллий ҳамкорлар билан ишлашдан бош тортаётгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. Ҳиндистон каби йирик бозордаги ноаниқликлар SpaceX учун стратегик аҳамиятга эга бўлган лойиҳанинг келажагини сўроқ остида қолдирмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?