Intel бозорни бой бермоқдами: Amazon топ-15 рўйхатини тўлиқ AMD эгаллади

Intel бозорни бой бермоқдами: Amazon топ-15 рўйхатини тўлиқ AMD эгаллади

AMD компаниясининг маркетинг бўйича директори Саса Маринковик ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида АҚШдаги энг оммабоп процессорларнинг топ-15 талиги акс этган скриншотни эълон қилди. Мазкур рўйхат тарихда илк бор тўлиқлигича фақатгина AMD моделлари билан тўлди. "15 тадан 15 таси. AMD процессорларининг ақлбовар қилмас қатори", — дея изоҳ қолдирди топ-менежер. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Сотувлар бўйича Ryzen 7 9800X3D модели етакчилик қилмоқда, иккинчи ўринни эса Ryzen 5 5500 эгаллаган. Шунингдек, рўйхатдан Ryzen 7 7800X3D, Ryzen 9 9950X3D ҳамда Ryzen 5000, Ryzen 7000 ва Ryzen 9000 серияларининг бошқа бир қатор моделлари ўрин олган.

Бироқ ВККФ ресурсининг қайд этишича, баъзида Intel процессорлари барибир кучли ўн бешликка кириб турибди. Масалан, бугунги рейтингнинг 13-поғонасидан бир неча ой аввал бозорга чиққан 24 ядроли Intel Core Ultra 7 270К Plus жой олишга муваффақ бўлди.

Шунга қарамай, Amazon платформасидаги умумий тенденция фойдаланувчиларнинг AMD маҳсулотларига бўлган қизиқиши кескин ортганини кўрсатмоқда. Бу Intel учун бозор улушини сақлаб қолиш борасида жиддий сигнал бўлиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар