Зуккерберг Meta компаниясини сунъий интеллектга мослаштиришда хатоларга йўл қўйганини тан олди

Зуккерберг Meta компаниясини сунъий интеллектга мослаштиришда хатоларга йўл қўйганини тан олди

Meta компанияси бош директори Mark Zuckerberg ходимларга йўллаган мурожаатида ижтимоий тармоқлар гиганти ишчи кучини сунъий интеллект (AI) талабларига мослаштириш жараёнида хатоларга йўл қўйганини маълум қилди. Зуккерберг ички тузилмани ушбу технология атрофида қайта қуриш учун юзлаб миллиард доллар сармоя киритмоқда, бу эса АҚШнинг йирик технологик компаниялари орасидаги умумий тенденцияни акс эттиради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Хизмат эслатмасида Зуккерберг сунъий интеллект соҳасидаги шиддатли ўсиш ва ушбу технологик бум келтириб чиқарган қийинчиликларни баён этган. “Ўзгаришларнинг мураккаблигини ҳисобга олсак, биз хатоларга йўл қўйдик ва келажакда ҳам бундай ҳолатлар бўлиши эҳтимоли юқори”, — деди у ва келгусида ташкилий ўзгаришларда максимал барқарорликни таъминлашга эътибор қаратишини қўшимча қилди.

“Мен бўш вадалар беришни хоҳламайман, чунки дунё биз назорат қила олмайдиган даражада ўзгармоқда”, — дея таъкидлади Зуккерберг. Шунингдек, у Meta жорий йилда янги оммавий қисқартиришларни режалаштирмаётганини тасдиқлади. Компания глобал миқёсда ходимларининг 10 фоизини ишдан бўшатиб, 7000 нафар ходимни AI билан боғлиқ янги йўналишларга ўтказган эди.

Зуккербергнинг сўзларига кўра, янги муҳим лавозимларнинг яратилиши жамоалар таркибини оптималлаштиришга ёрдам берган. Бу эса, агар маълум соҳаларда хатолик юз берса, ходимларни аввалги позицияларига қайтариш имконини беради. Meta вакиллари Reuters агентлигининг ушбу меморандум бўйича сўровига изоҳ беришдан бош тортишди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар