Россия интернети сертификатлардан айрилмоқда: GlobalSign ўчиришни бошлади

Россия интернети сертификатлардан айрилмоқда: GlobalSign ўчиришни бошлади

Япониянинг GlobalSign сертификатлаштириш маркази Россия компанияларига аввал берилган ССЛ-сертификатларини қайтариб олиш жараёнини бошлади. Бу ҳақда компаниянинг Россиядаги бўлинмаси раҳбари Дмитрий Рижиковнинг ҳамкорларга йўллаган хатига таяниб РБК хабар бермоқда. Маълум қилинишича, браузер ишлаб чиқувчилари ва сертификат марказларини бирлаштирувчи КА/Бровсер Форум консорциумининг янги талаблари санкция чекловларига қатъий риоя қилишни тақозо этмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

ССЛ-сертификатлари ҲТТПС ҳимояланган уланишини таъминлайди ва сайтнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди. Уларнинг бекор қилиниши натижасида Google Chrome, Сафари ва Firefox каби браузерлар фойдаланувчиларга сайт хавфли экани ҳақида огоҳлантириш кўрсатади ёки ресурсга киришни бутунлай блоклайди. Мутахассисларнинг фикрича, GlobalSign Россиядаги тижорий хорижий сертификатлар бозорининг қарийб 90 фоизини эгаллаб келган.

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги фойдаланувчиларга давлат томонидан бепул бериладиган ТЛС-сертификатларига ўтишни тавсия қилмоқда. Бироқ, ушбу маҳаллий сертификатлар халқаро браузерлар томонидан тан олинмайди. Бу эса Россия интернет инфратузилмасининг ташқи дунёдан узилиб, ички ва ташқи контурларга ажралиб қолиш хавфини туғдиради.

Экспертларнинг таъкидлашича, муаммо нафақат веб-сайтларга, балки Windows, macOS ва iOS тизимлари учун мўлжалланган дастурий таъминотларга ҳам тегишли. Айниқса, Сертификате Пиннинг механизмидан фойдаланувчи мобил иловалар энг заиф нуқта бўлиб қолмоқда — сертификат бекор қилингач, илова ва сервер ўртасидаги алоқа янгиланиш чиққунига қадар бутунлай узилиши мумкин.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, ушбу жараён 15–20 мингта иккинчи даражали доменларни ва уларга тегишли юз минглаб субдоменларни қамраб олиши кутилмоқда. Бу Россия сегментидаги кўплаб корпоратив тизимлар ва сервислар фаолиятида жиддий узилишларга олиб келиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар