Мобилее АҚШда ўзининг роботакси хизматини йўлга қўйишини эълон қилди

Исроилнинг Мобилее компанияси автоном ҳайдаш технологиялари етказиб берувчидан тўлақонли операторга айланишини маълум қилди. Intel шоъба корхонаси ҳисобланган ушбу гигант 2027-йилда АҚШ шаҳарларидан бирида ўзининг шахсий роботакси хизматини ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу қадам компания стратегиясида муҳим бурилиш ясаб, уни Ваймо ва Tesla каби рақобатчилар билан бир сафга қўяди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.
Ҳозирча Мобилее хизмат айнан қайси шаҳарда иш бошлашини очиқлагани йўқ. Дастлабки босқичда, яни 2027-йил давомида 100 та ҳайдовчисиз автомобилдан иборат флот шакллантирилади. Агар лойиҳа муваффақиятли кечса, компания кейинги беш йил ичида ўз паркини 17 000 та роботаксигача кенгайтиришни мақсад қилган.
Стратегик ўзгариш ва янги бизнес модели
Мобилее асосчиси ва бош директори Амнон Шашуа берган баёнотга кўра, роботакси инқилоби эндигина бошланмоқда ва у дунё бўйлаб саёҳат қилиш услубимизни бутунлай ўзгартириш салоҳиятига эга. Компания узоқ вақт давомида Volkswagen каби йирик автогигантларга компьютер кўриши ва ҳайдовчига кўмаклашиш тизимлари (ADAС) учун чиплар етказиб берувчи сифатида танилган эди.Эндиликда компания нафақат технология сотиш, балки хизмат кўрсатиш бозорида ҳам ўз ўрнига эга бўлмоқчи. Бунинг учун Мобилее ўзининг янги операцион бўлинмасини ташкил этади. Мижозлар билан ишлаш ва буюртмаларни бошқаришда эса компанияга тегишли бўлган Моовит иловасидан фойдаланилади. Бу интеграция фойдаланувчиларга қулай ва тайёр сервисни тақдим этиш имконини беради.
Нега айнан роботакси?
Амнон Шашуа ҳали 2018-йилда берган интервюсида оддий истеъмолчилар учун тўлиқ автоном автомобилларни яратиш йўлида роботакси бизнеси муҳим босқич эканини таъкидлаган эди. Унинг фикрича, роботакси хизматлари орқали технологияни реал шароитда мукаммаллаштирмасдан туриб, хусусий фойдаланиш учун хавфсиз ҳайдовчисиз машиналарни ишлаб чиқариб бўлмайди.Қизиғи шундаки, Мобилее ўзининг роботакси флоти учун қайси моделдан фойдаланишини ҳали расман тасдиқламади. Компания фақатгина "автоном бошқарувга тайёр платформа ишлаб чиқарувчилари" билан ҳамкорлик қилишини билдирди. Бироқ, ixbt.com ва бошқа манбаларнинг қайд этишича, расмий пресс-релизларда Хитойнинг Great Wall Моторс компаниясига тегишли Ora иҚ электр кроссоверининг модификацияланган варианти тасвирланган.
Ушбу янгилик Мобилее ва унинг ҳамкорлари ўртасидаги муносабатларга таъсир қилиши мумкин. Чунки компания эндиликда ўз технологиясини сотадиган автомобил ишлаб чиқарувчилари билан бевосита рақобатга киришмоқда. Шунга қарамай, Мобилее раҳбарияти янги йўналиш асосий етказиб берувчилик бизнесини тўлдиришига ишонч билдирмоқда.






























Изоҳлар 0
…