Honor Х80 Pro Max чўлнинг 45 даража иссиғида 17 соатлик экстремал синовдан ўтди

Смартфонлар бозорида автономлик пойгаси янги босқичга чиқмоқда. Honor компанияси ўзининг навбатдаги флагмани — Honor Х80 Pro Max моделини расмий тақдимот олдидан ўта оғир иқлим шароитларида синовдан ўтказди. Гоби чўлидаги коинот соҳаси муҳандислари иштирокида ўтган ушбу тажриба қурилманинг чидамлилик борасидаги имкониятларини амалда намойиш этди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
ixbt.com нашрининг хабар беришича, смартфон 45°К даражали жазирама иссиқда, қуёш нури остида 17 соат давомида тиниmsиз ишлатилган. Қурилма навигация, алоқа, маълумотларни қайта ишлаш ва ускуналар диагностикаси каби мураккаб вазифалар учун қўлланилган бўлса-да, унинг қуввати кутилганидан анча юқори натижа кўрсатди. Маълум бўлишича, бир неча соатлик интенсив фойдаланишдан сўнг ҳам аккумулятор заряди 89 фоизни ташкил этган, тонгги соат 04:25 га келибгина у 26 фоизга тушган.
Рекорд даражадаги аккумулятор ва техник кўрсаткичлар
Honor Х80 Pro Max моделининг бундай юқори натижа кўрсатишига унинг тўртинчи авлод Қингҳаи Лаке технологияси асосида яратилган 11 000 мА/соат сиғимли улкан аккумулятори сабаб бўлган. Бу ҳозирги кундаги кўплаб флагман смартфонлар қувватидан деярли икки баробар кўпдир. Шунингдек, қурилма 90 ваттли тезкор қувватлаш тизимини қўллаб-қувватлайди.Смартфон фақатгина батареяси билан эмас, балки экрани билан ҳам ҳайратлантиради. Маълумотларга кўра, у 6,8 дюймли, 2788х1280 пикселли OLED дисплей билан жиҳозланган. Экраннинг максимал ёрқинлиги 2000 нитни, локал чўққи ёрқинлиги эса ҳайратланарли 10 000 нитни ташкил этади. Бу ҳатто энг ёрқин қуёш нури остида ҳам тасвирни аниқ кўриш имконини беради.
Янги модел нафақат экстремал ҳароратга, балки механик таъсирларга ҳам чидамли қилиб ишланган. Honor Х80 Pro Max сув ўтказмаслик ва зарбага чидамлилик бўйича юқори стандартларга жавоб беради. Бу эса уни нафақат оддий фойдаланувчилар, балки оғир шароитларда ишловчи мутахассислар учун ҳам идеал танловга айлантиради.
Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун ҳам ушбу янгилик аҳамиятли, чунки юртимизнинг ёз ойларидаги иссиқ иқлимида смартфонларнинг қизиб кетиши ва қувватини тез йўқотиши долзарб муаммо ҳисобланади. Honor Х80 Pro Max каби қурилмалар бундай шароитда барқарор ишлаш кафолатини беради. Қурилма 22-июн санасидан бошлаб Хитой бозорларида сотувга чиқиши кутилмоқда.






























Изоҳлар 0
…