Tesla Optimus роботларини оммавий ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказила бошланди

Tesla Optimus роботларини оммавий ишлаб чиқариш учун бутловчи қисмлар етказила бошланди

Илон Маск бошқарувидаги Tesla компанияси ўзининг энг кутилган лойиҳаларидан бири — Optimus гуманоид роботларини серияли ишлаб чиқаришга тайёргарликнинг ҳал қилувчи босқичига ўтди. Дунёнинг энг илғор роботи деб таърифланаётган ушбу қурилма учун бутловчи қисмлар етказиб бериш занжири аллақачон шакллантирилди ва Тайваннинг йирик технологик корхоналари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

ixbt.com маълумотига кўра, робототехника соҳасида етакчи бўлган Миеле Аутоматион ва Асиа Оптикал компаниялари Tesla учун муҳим компонентларни етказиб беришни бошлаган. Хусусан, Миеле компанияси роботнинг ҳаракатланиш тизими учун зарур бўлган редукторлар ва шарнир модулларини тақдим этмоқда. Бу қисмлар Optimus роботининг инсон каби равон ва аниқ ҳаракатланишини таъминлашда асосий рол ўйнайди.

Шу билан бирга, ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш мақсадида Мирле компанияси Хитойнинг Шенжен Кедали Индустрй корхонаси билан ҳамкорликда Таиланднинг Районг саноат марказида қўшма корхона ташкил этди. Ушбу завод роботлаштирилган драйверлар ва бошқа юқори аниқликдаги бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, яқин вақт ичида тўлиқ қувват билан ишга тушиши кутилмоқда.

Optimus 3: Роботнинг "кўзлари" ва техник имкониятлари

Лойиҳа доирасида Асиа Оптикал компанияси Optimus 3 моделининг оптик тизими, яни унинг "кўзлари" учун масъул этиб тайинланди. Компания ўзининг сферик ва асферик линзалар технологиясидан фойдаланган ҳолда роботга атроф-муҳитни визуал таҳлил қилиш имконини беради. Бу эса роботнинг мураккаб шароитларда мустақил ҳаракатланиши ва вазифаларни бажариши учун ўта муҳимдир.

Илон Маск март ойида берган баёнотида Optimus 3 дунёдаги энг мукаммал робот бўлишини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча бозорда Optimus 3 каби юқори даражадаги намойишни кўрсата оладиган бошқа бирор бир робот мавжуд эмас. Tesla раҳбари ушбу лойиҳани компания тарихидаги энг кенг кўламли маҳсулот сифатида баҳоламоқда.

Ишлаб чиқариш режасига кўра, жорий йилнинг ёз ойларида роботларнинг кичик партияси йиғила бошлайди. Кенг кўламли, яни оммавий ишлаб чиқариш эса 2027-йилга режалаштирилган. Айни пайтда Техасдаги Гига Техас мажмуаси ҳудудида Optimus заводини қуриш ишлари жадал давом этмоқда ва компания ушбу йўналиш учун янги мутахассисларни ишга қабул қилишни бошлаган.

Ушбу янгилик технология оламида катта қизиқиш уйғотмоқда, чунки Optimus нафақат саноатда, балки кундалик ҳаётда ҳам инсон меҳнатини енгиллаштириши кутилаётган илк оммавий гуманоид роботга айланиши мумкин. Tesla ушбу маҳсулот орқали робототехника бозорини тўлиқ эгаллашни ва сунъий интеллект имкониятларини янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар