Тошкент кўчаларида робот-курьерлар синови бошланди

Сўнгги кунларда Тошкент аҳолиси пиёдалар йўлакларида инсон иштирокисиз ҳаракатланаётган ғайриоддий роботларни кўпроқ учратмоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳам ушбу автоном қурилмалар акс этган видеолар кенг тарқалиб, фойдаланувчиларнинг қизиқишига сабаб бўлди.
Маълум бўлишича, улар Yandex Uzbekistan компаниясининг янги автоном робот-курьерлари бўлиб, айни пайтда пойтахт кўчаларида синовдан ўтказилмоқда. Роботлар махсус дастур ёрдамида мустақил ҳаракатланади ва пиёдалар йўлаклари бўйлаб манзилга етиб боришга мўлжалланган.
Компания маълумотларига кўра, яқин кунларда ушбу юқори технологияли роверлар Yandex Lavka хизмати орқали буюртмаларни мижозларга етказиб беришни бошлайди. Ҳозирча лойиҳанинг тўлиқ ишга туширилиш санаси расман эълон қилинмаган.
Дастурчилар жамоаси яқин вақт ичида лойиҳа бўйича барча тафсилотларни очиқлашини билдирган. Агар синовлар муваффақиятли якунланса, Тошкент Марказий Осиёда робот-курьерлар кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланган илк шаҳарлардан бирига айланиши мумкин.






























Изоҳлар 0
…