Samsung 870 EVО сохталаридан эҳтиёт бўлинг: Ташқи кўриниши бир хил, аммо тезда бузилади

Ахборот технологиялари бозорида сохта қурилмалар муаммоси янги босқичга чиқди. Эндиликда фирибгарлар нафақат ташқи кўринишни, балки дастурий таъминот даражасидаги маълумотларни ҳам мукаммал даражада нусхалашмоқда. Хусусан, дунёдаги энг оммабоп SSD драйверларидан бири бўлган Samsung 870 EVО моделининг янги турдаги сохта нусхалари пайдо бўлди. Бу қурилмалар оддий фойдаланувчи учун оригиналдан деярли фарқ қилмайди, бироқ улардан фойдаланиш жиддий маълумотлар йўқолишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Япониянинг АКИБА ПК Ҳотлине нашри мутахассислари ушбу сохта Samsung 870 EVО драйверини батафсил синовдан ўтказишди. Маълум бўлишича, қурилма ташқи қадоғи, корпуси ва ҳатто ёрлиқлари бўйича оригинал маҳсулот билан бир хил. Энг хавфли жиҳати шундаки, драйвер компьютерга уланганда Windows операцион тизими уни ҳақиқий 2 TB ҳажмли Samsung қурилмаси сифатида танийди. Ҳатто КрйсталДискМарк каби машҳур тест дастурлари ҳам SATA интерфейси учун стандарт бўлган тезлик кўрсаткичларини қайд этади.
120 GBдан сўнг ишдан чиқадиган хотира
Бироқ, бу алдов узоққа бормайди. Мутахассислар H2testw дастури ёрдамида драйвернинг ҳақиқий имкониятларини текширишганда, кутилмаган натижа қайд этилди. Маълумот ёзиш ҳажми тахминан 120 GBга етганда, драйвернинг ишлаш тезлиги бирданига нолга тушиб қолади. Шундан сўнг қурилма нафақат маълумот ёзишни тўхтатади, балки ундаги мавжуд файлларни ҳам ўқиб бўлмайдиган ҳолатга келади.Аксарият арзон сохта SSD драйверлар ўз ҳажми тўлгандан кейин эски маълумотлар устидан янгисини ёзишда давом этса, ушбу "нусха" бутунлай ишдан чиқади. Бу шуни англатадики, фойдаланувчи ўзининг муҳим архивларини драйверга кўчириб бўлгач, барча маълумотларидан бир лаҳзада айрилиши мумкин. Қурилма ички қисми очиб кўрилганда, у ерда Samsung контроллери ўрнига арзон Реалтек РайМХ RM1135T чипи ва маркировкасиз иккита NAND хотира модули ўрнатилгани аниқланди.
Ўзбекистон бозорида ҳам Samsung брендининг хотира қурилмалари жуда оммабоп ҳисобланади. Кўпинча харидорлар нархнинг арзонлигига учиб, норасмий дўконлар ёки онлайн савдо майдончаларидан маҳсулот харид қилишади. ixbt.com маълумотларига кўра, бундай фирибгарлик қурбонига айланмаслик учун бир неча қоидаларга амал қилиш лозим:
- Маҳсулотни фақат расмий дистрибюторлар ёки ишончли дўконлардан харид қилиш;
- Samsung Магициан дастури орқали драйвернинг ҳақиқийлигини текшириш (сохта қурилмалар ушбу дастурда тан олинмайди);
- Нархнинг бозордаги ўртача нархдан ҳаддан ташқари пастлигига шубҳа билан қараш;
- Харид қилинган заҳоти H2testw каби дастурлар ёрдамида тўлиқ ҳажмни текшириб кўриш.






























Изоҳлар 0
…