Ёлғиз инсонлар учун мўлжалланган гуманоид роботлар сотувга тайёрланмоқда

Хитойда инсонга ўхшаш гуманоид робот оммавий ишлаб чиқариш учун тақдим этилди. Компания вакилларига кўра, робот инсон қиёфасини юқори даражада такрорлай олади.
Мазкур роботлар, аввало, ёлғиз яшовчи инсонлар ва 60 ёшдан ошганлар учун ҳамроҳ сифатида таклиф қилинмоқда. Уларнинг асосий вазифаси мулоқот ва ёлғизликни камайтиришга ёрдам бериш сифатида изоҳланмоқда.
Нархлар оддий модель учун 119,8 минг юандан бошланади. Бу 17,6 минг доллар атрофида. Кенгроқ имкониятларга эга “Ultra” модели эса 990 минг юан, яъни 145,7 минг долларга баҳоланган.
“Ultra” версиясида мижоз роботнинг ташқи кўринишини ўз истагига мослаштира олади. Соч турмаги, юз қиёфаси ва кийимлар танланади. Буюртма асосида роботни яқин одам, таниқли шахс ёки хаёлий қаҳрамон кўринишида тайёрлаш мумкин.































Изоҳлар 0
…