Убтеч компанияси дунёдаги илк оммавий ишлаб чиқарилувчи Уворлд U1 роботини тақдим этди

Хитойнинг машҳур Убтеч компанияси технология оламида катта шов-шувга сабаб бўлган Уворлд U1 моделини намойиш этди. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, бу дунёдаги илк оммавий равишда ишлаб чиқариладиган тўлиқ ўлчамли гуманоид (одаmsимон) роботдир. Бугунги кунда аксарият роботлар саноат корхоналари учун мўлжалланган бўлса, U1 модели инсон учун уй шароитида ҳамроҳлик қилиш мақсадида яратилгани билан ажралиб туради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Убтеч ушбу қурилманинг бир нечта модификациясини бозорга чиқарди. Улар орасида фақат тананинг юқори қисмидан иборат U1 Lite, тўлиқ ўлчамли U1 Pro ва ҳаракатланиш динамикаси юқори бўлган U1 Ultra версиялари мавжуд. Роботларнинг асосий вазифаси инсон билан мулоқот қилиш ва ҳиссий алоқа ўрнатишдан иборат бўлиб, бу жараёнда сунъий интеллект тизимлари суҳбатдошнинг нигоҳи, овози ва юз ифодасини таҳлил қилади.
Инсон қиёфасини такрорловчи технология
Уворлд U1 техник жиҳатдан анча мураккаб тузилишга эга. ixbt.com маълумотига кўра, робот 88 та сервопривод билан жиҳозланган бўлиб, бу унга инсон ҳаракатларининг 90 фоизини такрорлаш имконини беради. Шунингдек, у 300 га яқин микро-эмоцияларни намойиш эта олади, кўз қисади ва махсус силикон қоплама ёрдамида инсон терисидаги тешикчалар ҳамда бурмаларни имитация қилади.Роботнинг ташқи кўриниши икки хил вариантда таклиф этилмоқда: эркак қиёфасидаги моделнинг бўйи 183 см, вазни 42 кг бўлса, аёл қиёфасидаги версия 163 см бўй ва 35 кг вазнга эга. Муҳандислар мулоқотнинг табиий чиқиши учун нутқ ва лаблар ҳаракати ўртасидаги фарқни 20 миллисекунддан камроқ вақтга туширишга муваффақ бўлишган.
Бироқ, тақдимот давомида айрим камчиликлар ҳам кўзга ташланди. Масалан, роботнинг саволларга жавоб бериш тезлиги ҳали ҳам паст даражада қолмоқда. Синов жараёнида фойдаланувчи ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтганида, U1 жавоб қайтаришдан олдин узоқ вақт пауза қилиб қолган. Бу эса сунъий интеллектнинг реал вақт режимида қарор қабул қилиш жараёни ҳали такомиллаштирилиши кераклигини кўрсатади.
Нархлар ва бозор истиқболлари
Убтеч дастлаб ушбу роботлар кексалар парвариши, болалар билан ўйинлар ва уй юмушларида ёрдам беришини вада қилган эди. Аммо расмий сотувлар бошланганда асосий эътибор робот-ҳамроҳ функциясига қаратилди. Қурилманинг нархи танланган версияга қараб қуйидагича белгиланган:- U1 Lite ва асосий моделлар — 119 800 юандан бошланади (тахминан 17 655 доллар);
- Юқори технологияли Ultra версияси — 990 000 юангача (тахминан 145 717 доллар).






























Изоҳлар 0
…