Шаҳризода Мадаминова 22 ёшни қарши олди (видео)

Шаҳризода Мадаминова 22 ёшни қарши олди (видео)

Актриса ва модел Шаҳризода Мадаминова ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали 22 ёшни қарши олганини маълум қилди. У таваллуд айёми муносабати билан видео улашиб, унга самимий изоҳ ҳам қолдирди.

"Ҳаётимнинг 22-йили бошланди. Аллоҳга шукур. Мен билан бирга бўлган, доимо қўллаб-қувватлаган барчага раҳмат", — деб ёзди Шаҳризода.

Моделнинг ушбу пости қисқа вақт ичида мухлислар эътиборини тортди. Изоҳларда кўплаб кузатувчилар уни таваллуд айёми билан табриклаб, бахт, сиҳат-саломатлик, янги ютуқлар ва ижодий муваффақиятлар тилашмоқда.

Маълумот учун, Шаҳризода Мадаминова 2004 йилда Фарғона вилоятида туғилган. У санъат мактабида таҳсил олган бўлиб, моделлик фаолиятини 2020 йилда бошлаган. Шу кунгача Ливан, Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистонда ўтказилган қатор халқаро гўзаллик танловларида муваффақиятли иштирок этиб, "Осиё гўзали" унвонига сазовор бўлган. Шунингдек, у Madam’s моделлик агентлигининг асосчиси ва раҳбари сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар