Қашқадарёда итни транспортга боғлаб судрашди

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида итга нисбатан шафқатсиз муносабат акс этган яна бир видео кенг тарқалди. Тасвирларда икки нафар йигит итни "Муравей" русумидаги мотороллерга боғлаб, йўл бўйлаб судраб кетаётгани кўринади.
Видеонинг дастлабки лавҳаларида ит транспорт ортидан югуришга уринади. Бироқ кейинги кадрларда ҳайвоннинг қимирламаётганига қарамай, уни асфальт бўйлаб судраш давом эттирилгани акс этган. Ушбу ҳолат ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг кескин эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Ҳозирча мазкур воқеа юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар расмий муносабат билдирмаган. Айрим фойдаланувчиларнинг таъкидлашича, видео тахминан бир йил аввал тасвирга олинган бўлса-да, унда акс этган шахслар ҳануз жавобгарликка тортилмаган. Шу боис интернет фойдаланувчилари масъул идоралардан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўрамоқда.































Изоҳлар 0
…