Anthropic Claude Fable 5.1 ва Mythos 5.1 моделларини тақдим этди

Anthropic дастурлаш ва илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган Claude Fable 5.1 ҳамда Claude Mythos 5.1 моделларини тақдим этди.
Компания маълум қилишича, Fable 5.1 модели оммавий фойдаланиш учун чиқарилган. Mythos 5.1 эса киберхавфсизлик ва биология соҳаларидаги ишончли ҳамкорлар учун махсус ҳимоя тизими билан тақдим этилмоқда.
Янги Fable 5.1 аввалги версияга нисбатан 25 фоизгача арзонроқ бўлди. Агентлик вазифаларида харажатларни тежаш кўрсаткичи эса 45 фоизгача етиши айтилган.
Anthropic шунингдек, Энтерприсе Фронтиер Сафегуардс тизимини жорий қилди. У орқали фойдаланувчилар маълумотларини тўлиқ мижознинг ўз булутида сақлаш имконияти яратилган.
Fable 5.1 мураккаб масалаларни ҳал қилиш ва илмий тадқиқотларга оид бир қатор бенчмарк тестларида юқори натижалар қайд этган. Терминал-Бенч-Ссиенсе синовида модел 52,6 фоиз натижа кўрсатган.
Дастурлашга ихтисослашган Терминал-Бенч 4.0 тестида эса Fable 5.1 55,8 фоиз аниқликка эришган. Компания бу натижалар модел соҳага мос вазифаларда юқори самарадорлик кўрсатганини таъкидламоқда.































Изоҳлар 0
…