12:21 / 16.07.2017
5 337

Энди Facebook камерасида ўзингиз GIF ясай оласиз!

Энди Facebook камерасида ўзингиз GIF ясай оласиз!
Facebook ижтимоий тармоғи ўз мобил иловасига янги имконият қўшди. Буни ҳеч бир шов-шувларсиз амалга оширди. Бу ҳақда The Next Web ресурсига таяниб Terabayt.uz хабар берди.

Мазкур иловадаги камера нафақат фото ва видео, балки биратўла анимацияли GIF-расмлар ҳам суратга ола биладиган бўлди. Ушбу камера орқали ўзингиз GIF-сурат яратишингиз, кейин эса унга ром ва фильтрлар қўшишингиз мумкин.

Мазкур функция ёрдамида яратилган GIF қисқа бўлиб, атиги беш сония давом этади. Унда Facebook камерасидаги барча эффектлар ва кадрлардан фойдаланиш имкони мавжуд. GIF-расмни ўз профилингизда эълон қилишингиз, тарихингизга қўшиб қўйишингиз смартфонингизда сақлаб қўйишингиз ҳам мумкин.

Ҳозирча бу янги функция Facebook иловасининг фақатгина iOS учун чиқарилган версиясида мавжуд. Android платформасидаги қурилмаларга мўлжалланган версияда ҳозирча у учрамади, дейилади хабарда.

Бундан ташқари, мазкур янгилик босқичма-босқич жорий этиб келинмоқда, шу боис ҳамма фойдаланувчиларда ҳам кўринмаслиги мумкин.

Смартфонингиз операцион тизимига қараб, Facebook иловасини App Store ёки Google Play дўконларидан олиб ўрнатсангиз бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Энди Facebook камерасида ўзингиз GIF ясай оласиз!