Кутилаётган iPhone 8 нинг 5 та кучли тавсифи (видео)

1 дақиқа ўқиш7.5K
Кутилаётган iPhone 8 нинг 5 та кучли тавсифи (видео)
Агар сиз ўтган ҳафта янгиликларини унчалик диққат билан кузатмаган бўлсангиз, бунга ишонганингизни кечириш мумкин. Ўтган пайшанба куни MacRumors портали янги Apple (NASDAQ: AAPL) смартфонининг ишончли макети намойиш этилган видеони тақдим этди. Бу ҳақда «InsiderPro» нашрига таяниб «Дарё» ёзмоқда.

«Бу кутилаётган смартфонга жуда ўхшаш. Барча ошкор бўлган маълумотлар бу дизайн мутлақо тўғри тақдим этилганлигини кўрсатади», — дейди видеони жойлаштирган Денни Уингет.

Flagman тахминан уч хил вариантда — мис-тилла ранг, кумуш ва қора рангларда тақдим этилади. Бироқ ранг асосийси эмас. Қуйида янги iPhone’нинг энг яхши бешта функцияси (кутилаётган) билан танишишингиз мумкин.

1. Диагонали 5,8 дйюмдан иборат экран

Рамкасиз экран смартфон аввалги ўлчамларини сақлаб қолган ҳолда катта фойдали майдонга эга бўлишини англатади. 5,8 дйюм диагонал билан iPhone 8 ундан аввалги диагонали 4,7 дйюм смартфондан бироз каттароқ бўлади, холос. OLED технологияси туфайли рамкаларни минимум даражагача қисқартиришга эришилди, бу эса смартфонга такрорланмас кўриниш бағишлайди.

2. Эски LCD ўрнига OLED-дисплей

Apple ўз iPhone’ларида энг яхши LCD-дисплейлардан фойдаланади, бироқ уларнинг энг яхшиси ҳам OLED билан тенглаша олмайди. Буни iPhone 7 Plus (LCD) ва Google Pixel XL (OLED) ни таққослаш орқали текшириб кўриш мумкин. Кейинги смартфоннинг экрани кўз учун кўпроқ ёқимли. Бундан ташқари, OLED технологиялари LCD’дан анча устун: улар экранларни букик, ҳатто эгилувчан қилиш имконини беради.

3. Fаcе ID юзни таниш технологияси

Қурилмани юзни таниш орқали блокировкадан чиқариш технологияси шубҳасиз қулай: у гаджетни тез ва қўллар ёрдамисиз очиш имконини беради. Агар iPhone 8 да бу функция ҳеч қандай камчиликсиз амалга оширилса, бу ҳақиқий топилма бўлади.

4. Нафис дизайн

iPhone 8 нинг шишадан ишланган олд ва орқа панели зангламайдиган пўлатдан ишланган сайқалланган рамкага солинган. Бу жуда чиройли чиқса керак, бироқ бундай дизайн учун бироз қўшимча ҳақ тўлаш керак бўлади.

5. Камера

Тарқалган маълумотларга кўра, iPhone 8 даги янги камера сониясига 60 та кадр тезлик билан 4K шаклдаги видео олишга қодир. Бироқ бу ҳам смартфоннинг ягона янгилиги эмас.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?