
Франциянинг таниқли саноат дизайнери, жаҳоннинг илк ромсиз флагмани бўлган Mi Mix муаллифи Филипп Старк Xiaomi Mi Mix 2 - иккинчи авлод ромсиз смартфонининг концепцияси акс этган видеони Facebook тармоғидаги саҳифасида "тўсатдан" эълон қилди.





Унда акс этишича, дисплей ёнларидаги ромлар янада юпқалашиб, олд панел қуйисидаги ром ҳам қисқарган. Олд панел юқори қисмида эса ром умуман йўқ.
Бу видеони сиз ҳам томоша қилинг.
«Менда яратувчанликка хос руҳий касаллик мавжуд», деб ёзади Филипп Старк. Бу касаллик Xiaomi Mi MIX 2'нинг тақдирига қанчалик таъсир қилишини тақдимотда кўрамиз.
Смартфон кўриниши таассуротли. Бир жиҳатдан бу дизайн Самсунг Galaxy S8 флагманини ҳам эслатиб юборади. Агар Xiaomi бу флагманни худди шу кўринишда ишлаб чиқара олса, компания учун навбатдаги ютуқ бўлади.
Манба: Terabayt.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар