
Instagram’даги «Ҳикоялар» (Stories)да стикер пайдо бўлди, унинг ёрдамида обуначилар ва шунчаки қидирув орқали фото ёки видеони кўрганлар орасида сўровлар ўтказиш мумкин, деб ёзади TJournal. Сўров натижалари умумий томошабинлар рўйхатида чиқарилади: уларни пост муаллифи ва овоз бериб бўлганлар кўриши мумкин.
«Ҳикоялар» бўлимидаги ҳар қандай пост каби, сўров бир сутка давомида ишлайди. Натижалар реал вақт давомида янгиланади: респондентларнинг умумий рўйхатини, шунингдек, ҳар бир обуначининг аниқ танловини кўриш мумкин. Сўровлар стикерини ҳам фотосуратга, ҳам видеога қўйиш мумкин.
Манба: Daryo.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар