Жанубий кореялик гигант ҳали Galaxy S9 моделини расман намойиш қилмай туриб, ундан ҳам кейинги авлод флагмани ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. 2019 йилда тақдим этиладиган Galaxy S10 ҳозирги смартфонлардан умуман бошқача бўлади. Бу ҳақда «Android Authority» нашрига таяниб «Terabayt.uz» сайти хабар берди.
Samsung ҳали 2015 йилдаёқ Кореяда жуда қизиқарли патентни намойиш этган эди, дейилади хабарда. 2016 йили эса уни АҚШ патентлаштириш ташкилотига топширишган. У ҳақидаги маълумот эса бугунги кунга келибгина USPTO томонидан эълон қилинди. Бу ерда шундай қурилма ҳақида гап кетяптики, унинг бутун корпусини дисплей ўраб олган бўлиши мумкин.
Хулласи калом, Galaxy S10 тўлиқ қайрилма дисплейга эга бўлиши ҳақиқатга ўхшаяпти. Мана, қуйидаги суратларда томоша қилинг:
Гувоҳи бўлганингиздек, қурилма форм-фактори оддийлигича қолса-да, унинг дисплейини қайрилма экран, дейиш мумкин. Бу – оддий девайслар ва қайрилма дисплейли гаджетлар ўртасидаги оралиқ вариантдир. Samsung Galaxy S10 айнан шундай бўлиши мумкин, чунки оддий форм-фактордаги деярли барча имкониятлар смартфонларда қўллаб бўлинган.
Иккита дисплейга эга смартфон ғоясини 2017 йили Meizu амалга оширган эди – унинг Pro 7 модели корпусининг орқа қисмида ҳам экрани бор. Бироқ Samsung патентидаги дисплей яхлит бўлиб, корпуснинг олд томони, битта ён қирраси ва орқа панелдан жой эгаллайди.
Ҳозирданоқ айрим дизайнерлар мазкур патент асосида Galaxy S10 моделининг рендерларини ясашга киришиб кетишган. Балки Samsung’нинг 2019 йилги флагмани айнан шунақа кўриниш олар? Омон бўлсак бирга кўрамиз – биздан узоқлашманг. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди