Жанубий кореялик техногигантнинг навбатдаги флагманлари – «Galaxy S9» ҳамда унинг «плюсли» талқини тақдимотигача ҳали бир ярим ойдан ошиқ вақт бор. Бу девайсларни «MWC-2018» тадбирида намойиш этишмоқчи, савдога эса ундан ҳам кейин чиқарилади. Аммо хитойликлар аллақачон уни харид қилиш имконига эгадирлар.
Ҳар ҳолда, Хитой онлайн савдо майдончаларидан биридаги эълонда шунақа дейилмоқда. Тағин, бу дўконда мазкур илғор флагманнинг нархи ҳам атиги 688 юанга тенг, яъни тахминан 106 доллар атрофида!
Табиийки, хаёлингизга келган биринчи фикр – «Бу қалбаки смартфон». Биз ҳам шундай фикрдамиз, лекин сотувчи ҳатто мазкур товарининг қисқа видеосини ҳам жойлаган. Унда «Samsung Galaxy S9+» флагманига айнан ўхшаш қўшалоқ асосий камерали смартфон ҳар томонидан кўрсатилган.
«Осмон ости салтанати»даги бу савдогар, «Samsung Galaxy S9+» смартфонини арзимаган пулга таклиф қилар экан, электротехникага тушунмайдиган ва тажрибасиз харидорларни «қармоққа илинтириш»ни кўзлагани аниқ. Ҳатто савдога қўйилган ушбу смартфонга «Galaxy S9+» флагмани номи туширилган обойлар ҳам ўрнатилган.
Бу ҳолат янгилик эмас, зеро, хитойликлар бу борада устаси фаранг бўлиб кетишган. Шунингдек, хитойликларнинг ўзлари ҳам бунга қизиқишади – ҳали расмий тақдимоти ўтказилмаган машҳур гаджетларнинг клонлари маҳаллий аҳоли орасида жуда оммалашади.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда