
Хериот-Уатт университети мутахассислари томонидан яратилган Фабио исмли робот маҳаллий супермаркетларнинг бирида ҳаридорларга хизмат қилиш, уларга кўмак бериш ва кайфиятни кўтариш учун ишга жойлаштирилган эди. Аммо Фабионинг иш жараёнида унинг бундай синовга ҳали тайёр эмаслиги маълум бўлди ва мижозлар томонидан берилган саволларга ноаниқ жавоблар қайтарди.
Хабарда айтилишича, робот гўшт растасида хизмат кўрсатган бўлса-да, ҳаридорлар маҳсулотларни унинг “инсон ҳамкасб”лари қўлидан татиб кўришга истак билдирганлар. Мижозлар ушбу ҳолатни роботдан қўрқаётганлари билан изоҳлашди.
Шу тариқа ўз ишини яхши уддалай олмаган робот яратувчиларига қайтариб берилди. Интернет фойдаланувчилари эса Фабиога нисбатан раҳмдиллик қилиб, супермаркет маъмуриятидан унга яна бир бор имкон беришни илтимос қилишмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар