Рунетнинг энг йирик ўйинчилари Google ва Facebook'нинг йўлини танлашди — улар касодга учраётган лойиҳаларни фаол сотиб олиб, россияликлар ҳаётининг барча жабҳаларини қамраб олувчи бутун бошли экотизимларни яратишмоқда — таом етказиб бериш ва таксига буюртма беришдан то киберспортгача.
Бу йил «Юлмарт» ва Exist онлайн-ритейлерлари Forbes рейтингидан тушиб қолди. Биринчиси баъзи ҳудудлардаги ишини тўхтатиб қўйди ва ҳозир бизнесни бошқа юридик шахслар номига қайта расмийлаштиряпти, иккинчиси эса ликвидлашув босқичида. Икки ҳолатда ҳам бу ҳодисаларга корпоратив можаролар сабаб бўлган. Бу билан бир вақтда рейтингга Biletix онлайн банд қилиш сервиси, «ОнлайнТрейд.Ру» интернет-дўкони ва SkyEng таълим платформаси қўшилди.
Даромадга оид маълумотлар компанияларнинг ўзи томонидан тақдим қилинган. Бошқа бир ҳолатларда бозор иштирокчилари ва таҳлилчилар ўртасида сўровнома ўтказиш йўли билан олинган баҳолар келтирилади. Биз даставвал Россияда ишлаб чиқилган ёки асосан Россия бозорида фаолият юритувчи интернет-бизнесга ставка қилган компанияларни олганмиз (уларнинг ярмидан кўп даромади онлайн тузилмаларга тўғри келади). Рейтингда хорижий ўйинчиларнинг Россиядаги бизнеси, шунингдек асосан офлайнда ишловчи компаниялар йўқ. Оммавий компаниялар капитализацияси биржанинг 2018 йил 25 январь ҳолатидаги маълумотлар бўйича келтирилган. Қолган барча рақамлар — Forbes экспертларининг баҳоси. У ёки бу компаниянинг реал қийматини сотувчи ва харидор ўртасидаги келишув белгилаб беради. «Сколково — Венчурные инвестиции», ФРИИ, АКИТ, Runa Capital, Almaz Capital ва KPMG экспертларининг маслаҳатлари рейтинг тузишда қўл келди.
2017 йилнинг ноябрида "ФАС" «Яндекс.Такси» ва Uber'нинг Россия ва беш қўшни мамлакат ҳудудида бирлашишини маъқуллади, шартнома 2018 йилнинг қишида ёпилиши керак бўлган. «Яндекс» ва Uber янги компанияга 225 миллион ва 100 миллион доллар сармоя киритади. Бундан ташқари, «Яндекс» бир йилда «Королев» янги қидирув алгоритмини ишга туширди ва Россия аудиторияси учун бозорда нейрон тармоқлар асосидаги «Алиса» номли илк овозли ёрдамчисини намойиш қилди. «Яндекс»нинг асосий даромад манбаи аввалгидек интернет-реклама сотувидан тушган даромад ҳисобланади.
Mail.ru Group ўз активлари портфелини кенгайтиришда давом этмоқда. 2018 йилнинг январида компания ESforce киберспорт холдинги хариди ҳақида эълон қилди. Компаниянинг шартномани ёпиш давридаги баҳоси 100 миллион долларни ташкил қилди. Бундан ташқари, 2017 йилда Mail.ru Group «Юла» сервиси монетизациясини бошлади ва Pandao халқаро маркетплейсини ишга туширди. 2017 йилнинг декабрида, стартдан бир ой ўтиб, «Юла»нинг даромади 2 миллион рублни ташкил қилди, Pandao эса кунига 19 000 тўловли буюртмаларга эришди ва Россия App Store ва Google Play'ининг топ-3 рўйхатига кирди.
Avito электрон эълонлар тахтаси 2007 йилда пайдо бўлган, ҳозир у мамлакатдаги энг йирик сервислардан бири ҳисобланади. Avito'га ҳар ойда 32 миллион киши киради. 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида сервис 38 фоизга - 7,16 миллиард рублга ўсди. Американинг App Annie таҳлилий компанияси ҳисобот маълумотларига кўра, 2017 йилда Avito мобил иловаси Россияда энг кўп юкланувчи иловалар ўнлигига кирди. «Авито Авто» фойдаланувчилари ўтган йил мобайнида 2,2 миллион автомобилни сотишган. Ўртача нарх 511 минг рублни ташкил қилди.
Инглиз тили ўқитувчиси Татьяна Бакальчук ва унинг турмуш ўртоғи Владислав томонидан асос солинган Wildberries компанияси — Россия бозоридаги энг йирик интернет-дўконлардан бири. Ҳар куни 1 миллион фойдаланувчи 100 мингта буюртма беради. Интернет-дўкон сайтида 7 мингдан зиёд бренд маҳсулоти тақдим этилган. 2018 йилнинг январида компания янги йўналиш очди — болалар озуқалари. Ҳозирда компания сотувларининг 70 фоизи кийим-кечак, пойабзал ва аксессуарлар улушига тўғри келади. 2017 йилда интернет-дўконнинг даромади 40 фоизга - 63,8 миллиард рублга ўсди.
Lamoda кийим-кечак ва пойабзал онлайн-ритейлери 2017 йилнинг охирида ўзининг шериги Pick-up.ru'дан буюртма қабул қилиш пунктлар тармоғини сотиб олган ва Москва ҳамда Санкт-Петербург туманларидаги 56 пунктнинг ягона эгасига айланган. Шунинг натижасида Lamoda ташиш тармоғи икки бараварга - 112 пунктга кўпайган. Компания технологик янгиликларга қизиқади — мобил иловасида суратдан буюм излаш функциясини ишга туширди, шу билан бирга имидж ҳамкорлиги устида ҳам ўйлай бошлади — FIFA онлайн-дўкони билан ҳамкорлик қила бошлади. 2018 йилнинг 1 мартидан компанияга Флориан Янсен бош директор бўлади.
1990-йиллар охирида RekSoft софтвер компанияси ва Terra Fantastika нашри ozon.ru китоб дўконини ишга туширишди. Бугун ozon.ru сайтида 23 тоифада 5 миллион товар тақдим этилган. Холдинг акциядорлари — Baring Vostok фонди, «Система» АФК, МТС, Index Ventures, ru-Net Ltd, Rakuten, Intel Capital, Holtzbrinck ва Cisco. 2017 йилнинг ноябрида Ozon Group ўзининг постаматлар тармоғини ишга туширди. 2017 йилнинг декабрида компанияга янги бош директор келди - бу лавозимда Дэнни Перекальски ўрнини Александр Шульгин эгаллади.
Biletix бутун дунёдан 700 дан ортиқ ташувчининг авиачипталарини сотади. 2017 йилнинг августида сервис «Ростелеком — розничные системы» компанияси билан ҳамкорлик қила бошлади. Бу эса унга бутун Россия бўйлаб «Ростелеком»нинг мингдан зиёд офисларида чипталарни сотиш имконини берди. 2016 йилнинг учинчи чорагида сервис онлайн-туроператорга айланди — унинг сайтида бир пакетнинг ўзида авиачипталар ва меҳмонхоналар номерларини харид қилиш имкони пайдо бўлди. 2017 йилнинг охирига келиб, ресурснинг ойлик аудиторияси 415 минг кишини ташкил қилди.
Иш қидириш билан шуғулланувчи HeadHunter онлайн-ресурси деярли олти йил Mail.ru Group'га тегишли бўлган. 2016 йилнинг февралида у 10 миллиард рублга «Эльбрус Капитал» фонди бошчилигидаги сармоячилар гуруҳига сотилган. 2017 йилнинг декабрида компания Job.ru рекрутинг компанияси активларининг бир қисмини сотиб олган, домен ном ва товар белгиси ҳам шулар жумласидандир. 2018 йилнинг январида Reuters ахборот агентлиги портал IPO'га чиқиш имконини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
«Ситилинк» онлайн-дискаунтери Forbes рўйхатидаги электроника савдосига ихтисослашган ягона ретейлерлигича қолди. Ўтган йили у офлайндаги иштирокини фаол оширди: Россиянинг 318 шаҳрида компаниянинг 44 дўкони ва 470 буюртма бериш ва қабул қилиш пункти бор (2016 йилда бу кўрсаткичлар 30 ва 340 бўлган). Тармоқ дўконлари ёки электрон савдо марказларида консультантлар йўқ. Буюртмаларни мустақил расмийлаштириш учун марказлар терминаллар, тўлов кассалари ва товарни топшириш ойналари билан жиҳозланган.
1999 йилда новосибирлик ишбилармон Александр Сисоев шаҳар харитасини маълумотномага бирлаштириш усулини ўйлаб топган. Ҳозирда ушбу сервисдан тўққиз мамлакатнинг 300 дан ортиқ шаҳрида ойига 36,5 миллион киши фойдаланади. 2017 йилда 2ГИС Huawei мобил қурилмаларига иловаларни олдиндан ўрнатишга келишиб олган: ҳозирда сервис LG, Fly, DEXP, Micromax гаджетларига киритилган. Ўтган йилдан бошлаб илова нафақат автомобиль ёки жамоатчилик транспорти, балки оптимал пиёда йўналишларни ҳам йўлга қўймоқда. 2017 йилнинг баҳоридан Uber ҳайдовчилари 2GIS навигаторидан фойдалана бошлашди.
Оскар Хартманн томонидан Франциянинг Vente Privee компанияси модели асосида яратилган KupiVip онлайн-дўкони 2016 йилдан бери офлайнни ҳам фаол ўзлаштирмоқда. 2017 йилда сервиснинг иккита шундай дўкони пайдо бўлди, буюртма бериш пунктлари тармоғи кенгайди. 2018 йилнинг баҳорида яна икки савдо нуқтаси очилади. Ўтган йили KupiVip Миланда ўз офисини очди, бу унга Европа брендлари билан ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлаш ва бизнесни ривожлантириш имконини берди. Бундан ташқари, компания онлайн-савдони ташкиллаштириш учун ўз инфратузилмасини бошқа брендларга тақдим эта бошлади.
Data Insight маълумотларининг гувоҳлик беришича, Aviasales Россиянинг авиайўловчи ташиш бозорида аудитория бўйича етакчи позицияларни сақлаб келмоқда. Ресурс аудиторияси ўтган йили 7 миллион кишидан 10 миллионга ўсган. Даромад эса, Forbes баҳоларига кўра, икки бараварга ошган. 2017 йилнинг мартида Aviasales эгаси ҳисобланган Go Travel UN компанияси бизнесни қайта ташкил қилиш ҳақида эълон қилди — портал энди халқаро бозорларда эмас, Россия ва СНГда ишлашга диққатни қаратади. Шунингдек меҳмонхоналарни банд қилиш билан шуғулланувчи Hotellook сервисига интеграциялашган «Aviasales отели» бренди пайдо бўлади.
Инетернет-дўконга ишбилармон Сергей Посеуков томонидан асос солинган. У ўзини универсал ритейлер сифатида намоён этади — у 27 тоифадаги товарларни сотади, шу жумладан электроника, маиший техника, фармацевтика ва косметик воситалар, мебель, кийим-кечак ва пойабзални ҳам. «ОнлайнТрейд.Ру» чакана тармоғига Россиянинг 92 шаҳрида 273 товар топшириш пункти киради, дўкон 180 машинали автопаркка эга. Жорий йилнинг баҳорида у "Химка"да омбор комплекси (70 минг кв.м) қурилишини охирига етказмоқчи ва буюртмаларни бажариш ҳажмини кунига 9 мингдан 30 мингга оширмоқчи.
B2B-Center — буюртмачи ва етказиб берувчини боғловчи электрон савдо майдони. 2002 йилда яратилган сервис иқтисодиётнинг турли соҳаларида (энергетика, нефть-кимё, металлургия, автомобиль саноати ва б.) 43 турдаги савдо жараёнларини ўтказиш имконини беради. Тизимда 350 мингга яқин компания ишлайди, B2B-Center'нинг 15 йиллик фаолияти давомида 15,2 триллион рубллик деярли миллион савдо амалга оширилган. Компаниянинг уч офиси бор (Москва, Брянск ва Минскда), уларда 300 нафарга яқин ходим фаолият юритади.
Россиянинг энг йирик онлайн-кинотеатри ҳисобланади - баҳоларга кўра, соҳа бозорининг 33 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. 2017 йилнинг декабрида сервис аудиторияси 40 миллион кишини ташкил қилди. Ivi.ru стандарт модель бўйича ишлайди: фойдаланувчига тўловли ва бепул фильмлар таклиф этилади, даромаднинг бир қисмини реклама таъминлайди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2017 йилда видеосервислар даромадларида биринчи марта ўзгариш кузатилади: ниҳоят, пулли видео томошасидан тушган даромад реклама даромадларидан ошади.
SuperJob рекрутинг лойиҳаси 2000 йилда Алексей Захаровнинг сайтлар ишлаб чиқувчи ва уларни қўллаб-қувватловчи «Триумвират Девелопмент» компанияси томонидан ишга туширилган. Ўшанда Захаров онлайн-рекрутментни "юқори рентабелли" соҳа сифатида баҳолаган. 2002 йилда ресур вакансиялар ва резюмедан иборат бепул эълонлар сайтидан тижорат порталига айланган. SuperJob 2016 йилда Social Link номи остидаги ижтимоий тармоқлардаги номзод ҳақидаги ахборот агрегаторини ишга туширди. 2017 йилда сайтда янги функция - уйига яқин жойдан иш излаш имкони пайдо бўлди.
Cian.ru портали — кўчмас мулкни сотиш ва ижарага олишга доир эълонлар агрегатори. Шунингдек «Циан Групп»га Петербургнинг кўчмас мулкка оид emls.ru сайти ҳам киради. 2018 йилнинг 10 январига қадар компания «Деловой мир онлайн» (realty.dmir.ru) порталига эгалик қилган, ҳозир у ёпиқ, бу ҳақида 2017 йил охирида «Циан Групп» бош директори Максим Мельников маълум қилди. Компанияга асосий даромад тўлов амалга оширилувчи эълонлар ортидан келади. "Промсвязьбанк"нинг собиқ эгалари Дмитрий ва Алексей Ананьевлар «Циан Групп»нинг асосий эгалари ҳисобланади, 27 фоизи эса «Эльбрус Капитал» компаниясига тегишли.
Компания Mamba, Wamba, Teamo ва Yonja.com танишув сервисларини ривожлантирмоқда. "Мамба"ни назорат қилувчи акциядор - «Финам» (бизнеснинг 65 фоизига эгалик қилади), қолган 35 фоизи Mail.ru Group'га тегишли. Компания фақат Россияда ишламайди, 2017 йилнинг декабрида унинг Туркиядаги Yonja.com сайтига 95 мингдан зиёд киши кирган. Сервис хорижий бозорларга экспансияни бошлаб, ўз номини Mamba'дан Wamba'га ўзгартирди, чунки mamba домени кўп мамлакатларда конфетлар ишлаб чиқарувчи томонидан банд қилинган эди. Бугун Wamba 20 тилга таржима қилинган ва у реклама ҳамда нуфузли аккаунтлар сотувидан пул ишлайди.
Компания икки ишбилармон — Сергея Рижиков («Битрикс») ва Борис Нуралиев («1С»)нинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш натижасида пайдо бўлган. «1С-Битрикс» сайтлар ва онлайн-лойиҳалар бошқарув тизимини ишлаб чиқаради, веб-студияларга лицензия сотиш ортидан пул ишлайди. Бугун компаниянинг IT-маҳсулотларидан 3 миллиондан зиёд киши фойдаланради. 2017 йилнинг августида «1С-Битрикс» ўз сегментидаги энг машҳур компания деб топилган. Data Insight таҳлил агентлиги маълумотларига кўра, компания Россия бозорининг 28,7 фоизини эгаллайди.
SkyEng инглиз тили онлайн-мактаби биринчи марта Рунетнинг энг қиммат компаниялари қаторига қўшилди. Лойиҳа таълим тизимининг замонавий концепцияларини қўллайди: дарслар масофадан видеоалоқа орқали ўтказилади, ўқувчи ривожланиши махсус дастур асосида назорат қилинади, ўқитувчилар эса машина таълими алгоритми ёрдамида танланади. 2017 йилда SkyEng лойиҳаси Baring Vostok инвестицион фонди маблағини жалб қилди. Натижада у Россиядаги EdTech (таълим технологиялари) секторидаги энг қиммат стартапга айланди.
Манба: Kun.uz “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...