5 009
Galaxy S9 бировларнинг СМСларни ўқийди, ўртасидан букилади ва Wi-Fi орқали қувватланади (+видео)
Samsung компаниясининг эртагаёқ тақдим этиладиган флагман смартфони турфа янги технологияларга бой бўлиши кутилмоқда. Уларнинг аксарияти аллақачон маълум; шу билан бирга, Galaxy S9 ҳақидаги миш-мишлар янада қизиқарли.
Шу кунларда Samsung компаниясининг ўзи интернетда эълон қилган, рус тилидаги видеолавҳа эса ҳаммасидан ошиб тушди. Унда айтилишича, оммавий ахборот воситалари Galaxy S9 ҳақида «ҳаддан зиёд кўпиртириб» гап тарқатаётган эмиш. Барчасига аниқлик киритиш учун, 25 февраль куни бўлиб ўтадиган Galaxy Unpacked намойишини жонли эфирда томоша қилинг, дейилади видеода.
Мана, ўзингиз томоша қилинг-да:
Samsung’га кўра, миш-мишларда Galaxy S9 ҳақида қуйидаги гаплар юрган эмиш:
- сониясига 600 кадргача частотада секинлаштириб видеога ола билади;
- бошқаларнинг онлайн-хабарларини «илиб олиш»га қодир;
- камерасида олинган фотосуратларни чоп этади;
- аккумулятори Wi-Fi орқали қувватланади;
- ўртасидан букилади;
- ҳидларни танийди ва атирнинг номини аниқлай билади;
- фотосуратларни анимацияли голограммаларга айлантира олади;
- ўзида ўрнатилган илова орқали криптовалюта «ишлаб топа» олади;
- 360 форматида фото ва видео симуляция қилади;
- экрани шикастланса ўз-ўзини тиклайди;
- фойдаланувчи ичганлигини аниқласа, айрим функцияларни ўчириб қўяди.
Гувоҳи бўлганингиздек, бу ерда Samsung’нинг ўзи миш-мишларни ошириб юборган; чунки мазкур гапларнинг аксариятини оммавий ахборот воситалари умуман айтган эмас.
Нима бўлганда ҳам, Samsung Galaxy S9 ҳамда Galaxy S9+ эртагаёқ намойиш этилади ва «тўққизинчи галактика» ўз сирларини очади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»