17:09 / 07.06.2018
4 748

Рейтинг: Ўзбекистонда интернет тезлиги ошмоқда

Рейтинг: Ўзбекистонда интернет тезлиги ошмоқда
Фото: «serfery.ru»
«Speedtest Global Index» ҳар ой дунё бўйлаб симсиз ва симли интернет тезлиги рейтингини эълон қилиб боради. Ушбу рейтингга кўра, Ўзбекистондаги мобиль интернет тезлиги май ойида икки поғонага юқорилаган, деб хабар бермоқда «Хабар» нашри.

Эндиликда Ўзбекистон рўйхатдан ўрин олган 125 давлат орасида 113-ўринни эгаллаб турибди (8,91 Мбит/с).

Эслатиб ўтамиз, апрель ойи натижаларига кўра Ўзбекистон тўрт поғона юқорилаб, 115-ўринда қайд этилганди.

Мамлакат симли интернет тезлиги бўйича аввалги ўрнини сақлаб қолган: 135 мамлакат орасида 128-поғона. Бироқ тезлик ошган — апрелда 6,78 Мбит/с. қайд этилган бўлса, май ойида 6,82 Мбит/с.ни ташкил этган.

Мобиль интернет тезлиги бўйича рейтингда Норвегия (62,70 Мбит/с) биринчи поғонага кўтарилган, симли интернет борасида эса ҳамон Cингапур етакчи (170,99 Мбит/с).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Рейтинг: Ўзбекистонда интернет тезлиги ошмоқда