19:00 / 09.06.2018
3 526

АҚШнинг уруш режалари ўғирландими?

АҚШнинг уруш режалари ўғирландими?
Фото: «Mir24.tv»
Хитой ҳукумати хакерлари АҚШ мулозимларининг компьютерларидан сувости урушига оид энг сўнгги маълумоларни ўғирлашди. Бу ҳақда «Washington Post» нашри маълумотларига таяниб «Xabar.uz» хабар бермоқда.

Шахси ошкор қилинмаган АҚШлик бир мулозим хакерлар ўғирлаган маълумотлар орасида суперсоник ракета режаси ҳам борлигини маълум қилди.

Бу воқеа шу йил январь-февраль ойларида бўлган. АҚШ қўшини ва Федерал қидирув бюроси (FBI) воқеа юзасидан суриштирув бошлаб юборган.

«Washington Post» ва «Reuters» вакиллари Федерал қидирув бюросига мавзуга доир маълумот олиш учун мурожаат қилишганида, улар бу маълумотларнинг ўта махфий эканини айтишган.

Хитойнинг АҚШдаги элчихонаси ходимлари хакерларнинг бундай иш қилишгани ҳақидаги маълумотга эга эмаслигини айтишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » АҚШнинг уруш режалари ўғирландими?