21:35 / 09.06.2018
3 030

Galaxy S9 ва S9+ смартфонлари iPhone X’ни ортда қолдирди

Galaxy S9 ва S9+ смартфонлари iPhone X’ни ортда қолдирди
Counterpoint таҳлилчиларининг куни кеча эълон қилган ҳисоботига қараганда, жорий йилнинг апрелида жанубий кореялик гигантнинг Galaxy S9 ва S9 Plus моделлари дунё бўйича энг кўп сотилган. Бу жиҳатдан улар ҳатто Apple iPhone X юбилей суперфлагманидан ҳам ўзиб кетишган.

Қизиғи шундаки, Samsung’нинг бу икки флагмани ҳам деярли бир хил ҳажмда сотилган – ҳар бирига дунё смартфонлар бозорининг 2,6 фоизидан улуш тўғри келган. iPhone X эса 2,3 фоизлик улуш билан учинчи ўринни эгаллай олган. Купертиноликларнинг iPhone 8 Plus модели ҳам шундай кўрсаткич намоён этган, iPhone 8 эса – 2,2 фоиз.

Мана, ўша ойда дунё бўйлаб энг кўп сотилган смартфонлар ўнталиги қуйидагича кўриниш олган:

Кўриб турганингиздек, топ-ўнталикда яна Xiaomi Redmi 5A, iPhone 6, Xiaomi Redmi 5 Plus/Note 5, iPhone 7 ҳамда Galaxy S8 русумли қурилмалар ҳам бор. Мана шу ўнта моделдаги девайс дунё бозоридаги смартфонлар савдосининг салкам 20 фоизини эгаллаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)