10:57 / 12.06.2018
7 001

Фарғона водийсида электромобиль ишлаб чиқарувчи завод ташкил этилади

Фарғона водийсида электромобиль ишлаб чиқарувчи завод ташкил этилади
Хитойнинг Changan Automobile Group компанияси Ўзбекистонда завод очмоқчи, деб ёзди "Carzone" нашри.

Компания вакиллари Инновацион ривожланиш вазирлиги билан учрашув ўтказиб ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди ва Фарғона водийсида электромобиль йиғиш заводини ташкил этиш бўйича режалар ўртага ташланди.

Инновацион ривожланиш вазири Отабек Назиров ушбу лойиҳани ишга тушириш учун максимал ёрдам кўрсатишга тайёрлигини билдирди. Яқин-орада ҳамкорлик меморандуми имзоланади.

Даставвал лойиҳага 15-20 млн доллар сармоя киритилади ва 100-150тача иш ўрни вужудга келтирилади. Ундан сўнг мутахассислар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш билан шуғулланади.

Changan Automobile Group Co Ltd Хитойнинг йирик компанияларидан бири бўлиб, мамлакат автомобилсозлик компанияларининг тўрттадан биттасидир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Фарғона водийсида электромобиль ишлаб чиқарувчи завод ташкил этилади