15:27 / 18.06.2018
3 124

Тошкент метросида мобиль алоқа ишга туширилиши мумкин

Тошкент метросида мобиль алоқа ишга туширилиши мумкин
2018 йил 1 июндан бошлаб Тошкент метрополитенида фотосурат ва видеога туширишга расман рухсат берилиб, Метрополитендан фойдаланиш қоидаларининг 4 — «Йўловчиларнинг ҳуқуқлари» бўлимига 4.2-банд қўшилган ва унда «Фото- ва видео суратга олишга рухсат этилади» деб ёзиб қўйилган эди.

Айни пайтда синов тариқасида Тошкент метрополитенининг айрим бекатларида бепул Wi-Fi ишлаб турганини алоҳида қайд этиш керак. «Хабар» нашрининг аниқлик киритишича, эндиликда метрода алоқа хизмати ҳам ишга тушиши мумкин.

Нашрнинг ёзишича, метрога мобиль алоқа операторларининг антенналарини ўрнатиш ишлари Wi-Fi тармоғининг синови якунига етгач бошланиши кутилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)