17:43 / 03.07.2018
4 168

Биткоин 6,6 минг долларга қимматлади

Биткоин 6,6 минг долларга қимматлади
Дунёнинг энг машҳур криптовалютаси биткоин 5 фоизга қимматлади, деб маълум қилади Даракчи нашри.

“CoinMarketCap” портали маълумотларига кўра криптовалюталар билан савдо қилувчи “Binance” биржасида биткоиннинг қиймати 6,64 минг долларгача етган.

Қайд этилишича, бошқа криптовалюталар қиймати ҳам ошиб бормоқда. Мисол учун “Ethereum” 7,29 (481,96 доллар), XRP 11,66 (0,51 доллар), “Bitcoin Cash” 11,33 (813,11 доллар) фоизга қимматлаган. Айни вақтда криптовалюталар бозори сармояси 275,52 миллиард долларга етган бўлиб, бунда биткоиннинг ўртача улуши 41,4 фоизга тўғри келмоқда.

“Fundstrat Global Research” таҳлилчиси Том Ли прогонозига кўра, биткоиннинг қиймати бундан кейин ҳам юқорилашда давом этади, ҳатто жорий йил ниҳоясига бориб 25 минг долларгача етиши мумкин. Бошқа таҳлилчилар эса етарли бошқарилмаётган криптовлюталар бозорининг айни вазияти янги инвесторларнинг келиб қўшилишига йўл бермайди, деб ҳисобламоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Биткоин 6,6 минг долларга қимматлади