«Blancco» компанияси жорий йилнинг биринчи чорагида махсус тадқиқот ўтказиб, қайси смартфонлар энг «муаммоли» чиқаётганини аниқлади. Текширувлар натижаси акс этган доклад куни кеча эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Терабайт».
Айтиш керакки, мутахассислар ушбу тадқиқот доирасида ҳам «Android», ҳам «iOS» тизимидаги смартфонларнинг неча фоизида нуқсонлар юзага келганлиги ўрганилган. Экспертларнинг таъкидлашларига кўра, «Android» қурилмаларда муаммолар асосан уларнинг камералари, микрофонлари ва аккумуляторларида кўзга ташланади. «Тишланган олмали» гаджетлар фойдаланувчилари эса кўпроқ экран, Wi-Fi ҳамда Bluetooth модулларидаги носозликлардан шикоят қилишган. Ҳар икки тизимдаги девайсларда ҳам учрайдиган муаммо – самарадорликнинг пастлигидир.
«Яшил роботчали» қурилмалардаги ишкаллар қуйидаги жадвалда ишлаб чиқарувчи компаниялар кесимида кўрсатилган:
![]()
iOS тизимли қурилмаларнинг муаммолари миқдори эса қуйидаги жадвалда моделлар кесимида кўрсатилган:
![]()
Тадқиқот натижаларига кўра, Apple корпорациясининг энг «муаммоли» планшети «iPad Air 2» бўлиб чиққан. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

"Энг ишончсиз смартфонлар" номи маълум қилинди

2017 йилнинг учинчи чорагида энг кўп сотилган смартфонлар бешталиги эълон қилинди

Энг муаммоли смартфонлар аниқланди

Android дастурининг cмартфонлар бозоридаги улуши рекорд даражада ўсди

Android-смартфонлар Россияда iPhone’ни ортда қолдирмоқда

BlackBerry компанияси Android операцион тизимидаги илк смартфонини тайёрлайди