Американинг «Ford» компанияси автомобиллар ўртасида электрон алоқани таъминловчи технология ишлаб чиқди, бу чорраҳаларни хавфсиз кесиб ўтишда қўл келади, ҳатто келгусида светофорлар ўрнини эгаллаши ҳам мумкин, деб ёзмоқда компания матбуот хизматига таяниб "Хабар" нашри.
Янги ишланма барча транспорт воситаларини боғловчи электрон коммуникация тизими ҳисобланади, чорраҳаларни хавфсиз кесиб ўтиш, йўлларда автомобиллар тиқини ҳосил бўлишининг олдини олишда ёрдам беради. Чорраҳаларга яқинлашаётганда тизим яқин атрофдаги машиналарнинг ҳаракатланиш траекторияси ҳақида маълумот тўплайди ва ҳаракатланиш тезлигининг энг оптимал вариантини ҳисоблаб беради.
Хабар қилишларича, тизим айни пайтда Буюк Британиянинг жануби-шарқидаги Милтон-Кинс шаҳрида синовдан ўтмоқда.
Япониянинг «Honda» компанияси автомобиль ҳайдовчилари учун «ақлли чорраҳа» тизимини синовдан ўтказаётгани ҳақида хабар бергандик. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Хитойда инсонни қўлидаги вена томирлари бўйича масофадан танувчи тизим ишлаб чиқилди

Huawei янги операцион тизим ишлаб чиқмоқда

Бир вақтнинг ўзида юз минглаб камералардан қиёфани таниш тизими намойиш этилди

Ford ва Хитойнинг Zotye компанияси Хитойда қўшма корхона очиши маълум қилинди

"Ақлли" чемодан намойиш этилди

Исроил компанияси 5 дақиқада зарядлай олувчи янги батареяни ишлаб чиқди