АҚШнинг Apple компанияси Хитой судининг мамлакатда iPhone’нинг 7 та моделининг сотилиши тақиқланиши қарори устидан шикоят аризаси топширди.
Аввалроқ Фучжоу шаҳри суди Apple мобил қурилмалар учун процессор ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқарувчи Qualcomm компаниясининг патент ҳуқуқларини бузганлиги маълум бўлгандан кейин компаниянинг 7 та моделдаги смартфонлари сотилишини тақиқлаганди. Жумладан, суд қарорига кўра iPhone 6S, iPhone 6S Plus, iPhone 7, iPhone 7 Plus, iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X тақиқлов остига тушган.
“Qualcomm’нинг маҳсулотимизга тақиқлов киритишга уриниши бу ноқонуний ҳаракатлари бутун дунёда тергов қилинаётган компания томонидан яна бир ноилож қадамдир. iPhone’нинг барча моделлари Хитойдаги мижозларимиз учун очиқ қолади. Qualcomm аввал олмаган учта патенти ҳақида гапирмоқда, жумладан улардан биттаси ноқонуний деб топилган. Биз судларда барча ҳуқуқий имкониятларимиздан фойдаланамиз”, деб айтилган Apple’да.
АҚШ компанияси Qualcomm’нинг патент ҳуқуқларини бузмагани ва қурилмаларни сотишга тақиқлов суднинг қарори доирасидан ташқарига чиқишини айтган. Apple’да маълум қилинишича, суд қарорида гап бораётган патентлар iPhone’нинг барча охирги моделларида ўрнатилган охирги операцион тизимга амал қилмайди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди