Ўзбекистондаги тўлов тизимлари фаолиятидаги узилишлар учун Марказий банк энг кам иш ҳақининг 5000 бараваригача (1 млрд. сўм) жарима солиши мумкин.
Таклиф этилаётган «Тўловлар ва тўлов тизимлари» қонуни лойиҳасига кўра, агарда тўлов тизимининг носозлиги узлуксиз тўлов хизматлари кўрсатилишига таъсир кўрсатса, Марказий банк қуйидаги жарималарни қўллаши мумкин:
- операторга белгиланган муддатда носозликнинг олдини олиш буйруғини юбориш;
- энг кам иш ҳақининг 5000 баробаригача жарима солиш;
- олти ойгача баъзи операцияларни амалга оширишни чеклаш;
- уч ойгача лицензияни тўхтатиб қўйиш.
Айни дамда, Ўзбекистонда «Uzcard» миллий тўлов тизими фаолият юритмоқда. 15 сентябрь куни тўлов тизимида носозликлар юзага келганди. Натижада 3 кун давомида Ўзбекистон бўйича барча пластик карталар ва терминаллар ишламаганди.
19 сентябрда эса президент «Миллий тўлов тизимини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолади. Унга кўра, Ўзбекистон Марказий банки ҳузурида Миллий банклараро процессинг маркази яратилади ва барча процессинг хизматлари ушбу марказ орқали амалга оширилади.
Бундан ташқари, қарорда Марказий банкка миллий тўлов тизимини яратиш топшириғи берилди. Янги тўлов тизими «Ҳумо» номини олди ва у 2019 йил январь-февраль ойларида ишга тушади.
Янги тўлов тизими учун тўлов терминаллари ҳамда банкоматлар сотиб олишни Марказий банк ўз зиммасига олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»