19:20 / 06.09.2019
3 078

Telegram’да хабарларни режалаштириш имконияти пайдо бўлди

Telegram’да хабарларни режалаштириш имконияти пайдо бўлди
Фото: Telegram
Telegram дастурчилари мессенжерга хабарларни режалаштириш имкониятини қўшди. Бу ҳақда компания блогида келтирилган.
Кечиктирилган хабарни яратиш учун чатда «Юбориш» тугмачасини ушлаб туриш ва «Кейинчалик юбориш» бандини танлаш ва юбориладиган сана ва вақтни белгилаш керак.

Фото: Spot
Функция, шунингдек, сақланган хабарларда эслатувчи сифатида ишлайди. Фойдаланувчи ўзи учун вазифалар, учрашувлар, тадбирлар ва бошқа масалалар тўғрисида эслатмаларни яратиши мумкин.
Билдиришномаларда фойдаланувчи ўзи ушбу хабарни илгари режалаштирганлигини тушуниши учун календарь белгиси қўйилади.

Шунингдек, ишлаб чиқувчилар махфийлик созламаларини янгилади: энди фойдаланувчи уни телефон рақами орқали топиши мумкин бўлган одамлар доирасини чеклаб қўйиши, шунингдек, телефон рақамларни контактлар рўйхатидан ташқари ҳар кимдан яшириш мумкин.

Фото: Spot

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Telegram’да хабарларни режалаштириш имконияти пайдо бўлди