Энг яхши смартфонлар рейтинги эълон қилинди (фото)

  • 29 сентябрь 2019, 09:50
  • 1 530
  • Технология
  • Энг яхши смартфонлар рейтинги эълон қилинди (фото)
    Business Insider нашри нарх ва функционаллик нисбати ҳисобга олинган ҳолда энг яхши смартфонлар рейтингини эълон қилди.

    1-ўринни Хитойнинг OnePlus 7T смартфони эгаллаган. Нашрнинг таъкидлашича, қурилма 2019 йилда унумдорлик бўйича Android-қурилмалар орасида энг яхшиси ҳисобланади ҳамда чиройли дизайн, аъло сифатдаги камера ва яхши автономлик билан ажралиб туради.

    Фото: OnePlus
    2-ўринни Apple’нинг iPhone 11 смартфони эгаллади. Ушбу смартфон аъло даражадаги 6,1-дюймли экран, кучли процессор ҳамда унумдор камерага эга.

    Фото: Justin Sullivan/Getty Images
    3-ўринни OnePlus’нинг 7 Pro модели эгаллади. Ушбу гаджет унумдор процессор, яхши сифатдаги камера ҳамда бармоқ излари ва юзни танишнинг ўта тезкор датчикларига эга.

    Фото: Antonio Villas-Boas/Business Insider
    Рейтингнинг 4-ўрнидан Google’нинг Pixel 3a ва Pixel 3a XL смартфонлари жой олди. Ушбу гаджетлар яхши унумдорлик ҳамда автономликка эга ва OLED-дисплей билан жиҳозланган.

    Фото: Hollis Johnson/Business Insider
    5-ўринни OnePlus 6T модели эгаллади. Ушбу қурилма Хитой компаниясининг бошқа қурилмалари каби аъло даражадаги автономлик, ўта тезкор қувватлаш қурилмасига эга.

    Фото: Antonio VIllas-Boas/Business Insider
    Шунингдек, рейтингдан Samsung Galaxy S10e, iPhone XR, Samsung Galaxy Note 10 Plus, Samsung Galaxy S10 ва Galaxy S10 Plus, iPhone 11 Pro ва iPhone 11 Pro Max каби моделлар ўрин олган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Энг яхши смартфонлар рейтинги эълон қилинди (фото)