Фото: www.remdizel.com
Россиянинг энг замонавий юқори ҳимояланган, 4х4 ғилдирак схемасига эга “Тайфун-К” К-53949 зирҳли автомобиллари Ўзбекистон армияси томонидан қуролланишга олинди.
Ушбу ҳарбий техника Ўзбекистонда май ойида “Чирчиқ” полигонида ўтган танк биатлони бўйича мусобақаларда илк бор пайқалган. Айни вақтда техника барча синовларни муваффақиятли ўтган.
Ўзбекистон К-53949’ни қуролланишга олган илк хорижий давлат бўлди.
“РИА Новости” ахборот агентлигига манбанинг маълум қилишича, Ўзбекистон ушбу ҳарбий техникадан йирик партияда сотиб олди. Автомобиллар жорий йилда етказиб берила бошланади.
Зирҳли автомобилнинг тўлиқ оғирлиги 15 тоннага етади. Узунлиги 6370 ммни, эни 2540 ммни, баландлиги 3320 ммни, йўл билан таги орасидаги оралиқ 433 ммни ташкил қилади. 350 от кучига эга 6 цилиндрли дизел двигатели ҳарбий автомобилга 105 км/соат тезлик билан ҳаракатланишга имкон беради. Ўз ичига 10 кишини сиғдиради.
“Тайфун” юқори ҳимояланган зирҳли автомобиллар оиласи бўлиб, унинг бир нечта модификацияси, жумладан санитар ва “Корнет-ЭМ” танкларга қарши мажмуага эга вариантлари ишлаб чиқилган.
Техника 120 дан кўпроқ корхона, жумладан Урал автомобил заводи, “Камаз”, Ярослав мотор заводи, пўлат илмий-тадқиқот институти ҳамкорлигида яратилган. Биринчи марта 2011 йилда полигон шароитида, 2014 йил 9 майда эса Москвадаги ҳарбий парадда тақдим қилинган.
Ўзбекистон 2019 йилда Россиядан БТР-82А зирҳли транспортёрлари, “Тигр” зирҳли автомобиллари, “Сопка-2” радиолокацион станциясини сотиб олди. Бундан ташқари, айни вақтда Ўзбекистонга 12 та Ми-35М ҳарбий-транспорт вертолётини етказиб беришга шартнома амал қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди