Кўпчилик блокчейн технологиясига криптовалюталар транзакцияси асоси сифатида эътибор қаратади. Бироқ унинг имкониятлари молиявий битимлардан кўра юқорироқ. Қуйида бу инқилобий технология ҳақида айрим қизиқ аммо кўп тарқалмаган маълумотларни келтирамиз.
Блокчейндан илмий тадқиқотлар натижаларини кузатиш учун фойдаланиш мумкин
Scientific American журнали маълумотларига кўра, ҳар йили 2.5 миллионта илмий ишлар чоп этилади. Кўпинча муаллифларга натижаларни текшириш қийинчилик туғдириши мумкин. Блокчейн ушбу вазиятда ёрдамга келиши мумкин. Scientific American қуйидагича ёзади:
“Блокчейн маълумотларни нашр этиш ва тасдиқлашни сезиларли даражада соддалаштиради ва тезлаштиради - тажрибалар натижаларини ўзгартириш ёки сохталаштиришнинг иложи бўлмайди”.
2024 йилга келиб блокчейн технологиялар бозори $60 млрдга етади
2017 йилда блокчейнга асосланган технологиялар бозори 708 миллион долларни ташкил қилар эди. Прогнозларга кўра, 2024 йилга келиб уларнинг умумий ҳажми $60.7 млрдни ташкил этади. Бундай ўсишнинг асосий қисми молиявий хизматлар бозорига тўғри келади.
Айрим технокомпаниялар аллақачон блокчейнни сотишдан даромад олмоқда
Американинг NVIDIA ҳамда AMD (Advanced Micro Devices) ширкатлари томонидан тақдим этилаётган график карталар криптовалюталар ишлаб чиқиш ва блокчейн билан ишлаш имконини беради.
Яқинда NVIDIA раҳбари Хуан Женсюннинг CNBC’га айтишича, технология тубдан янги шаклга ўтмоқда ва у биз билан узоқ вақт қолади.
Блокчейн медиа бозордаги шаффофликни оширади
Salon Media Group реклама учун шартномалар ва тегишли тўловларни қайд этиш учун блокчейн технологиясига асосланган реестрдан фойдаланмоқда. Ўз навбатида Unilever корпорацияси АҚШда реклама майдонларни сотиб олиш ва унинг транзаксияларини кузатишда IBMнинг блокчейн технологиясидан фойдаланмоқда.
Технология ёрдамида электр таъминотлар тармоғини бошқариш мумкин
Блокчейн электр энергия истеъмолчилари ва уни етказиб берувчилари ўртасидаги ўзаро боғлиқликни замонавийлаштириш имконини беради. Маълумотлар автоматик тарзда ягона реестрда сақланади.
Блокчейн транспорт саноатини тубдан ўзгартириши мумкин
Дунё бўйлаб минглаб юкларни ташиш устидан назорат компаниялар учун жиддий муаммо ҳисобланади. Блокчейн ушбу жараённи ҳужжатлар айланишини электрон шаклга ўтказиш орқали соддалаштириши мумкин. Bloomberg’нинг яқинда чоп этилган мақоласида айтилишича, 1960-йилларда контейнерлар ўлчамларининг стандартлаштирилиши соҳада инқилобни амалга оширган. Агар блокчейн логистикани ҳақиқатдан соддалаштирса, бутун дунё бўйлаб товарлар арзонлашади.
Технологиядан радиочастоталарни бошқаришда фойдаланиш мумкин
Ҳозирги кунда АҚШда тижорий радиостансиялар учун чекланган частота диапазони мавжуд. Унинг баъзи тармоқлари умумий уяли алоқа учун ишлатилади, бошқалари ҳукумат ташкилотлари фойдаланиши учун, учинчи хиллари эса WiFi каби технологиялар учун мўлжалланган. Блокчейн радиочастоталарни бошқариш ва талаб ҳажмига қараб диапазонларни тақсимлашга имкон беради.
Рақамли паспортлар блокчейнда ишлайди
Дунё бўйлаб миллиардлаб одамлар ўзларининг шахсини тасдиқлашга [ҳужжат билан] қийналишади. Microsoft буни ўзгартиришни хоҳлайди. Айни пайтда компания марказлаштирилмаган рақамли идентификация тизимини ишлаб чиқмоқда. Тизим ҳар бир инсонга уникал рақам беради. У банк хизматларидан фойдаланишда, соғлиқни сақлашда ва ҳатто дунё бўйлаб саёҳат қилишда ишлатилиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди