Интеллектни ўлчаса бўлар экан! Албатта, бу ўринда турли IQ-тестлар ва шу сингари билвосита усуллар эмас, балки тўғридан тўғри физиологик ўлчашлар орқали интеллектни баҳолаш назарда тутилмоқда. Elseiver тасарруфидаги Trends in Neuroscience and Education журналида Дейтройтдаги Уэйн университети олими Ана Догерти бошчилигидаги илмий гуруҳнинг шу масалага бағишланган мақоласи эълон қилинди.
Таъкидланишича, инсон интеллектини ўлчаш учун, бош миянинг думли ядроси ва парагиппокампал қобиғининг ҳажмини таҳлил қилиш керак бўлади. Бу икки соҳанинг ташқи ўлчамлари фаол интеллект даражаси билан тўғридан тўғри боғлиқ бўлар экан.
Ҳозирдаги энг оммалашган когинитив назарияга кўра, интеллектнинг фаоллиги ёки fluid intelligence мантиқий фикрлаш қобилиятимиз, янги билимларни ўзлаштириш қобилияти, ноодатий муаммоларга ечим излаш ва ёндошиш кўникмалари кабиларни қамраб олади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, айнан шу назариянинг ўзига биноан, интеллектнинг яна бир тури – кристалланган интеллект ҳам мавжуд бўлиб, бу эса биз аллақачон эгаллаган билим ва кўникмаларимизни ўз ичига олади. Уни мияга муҳрланган малака ҳам дейиш мумкин.
Жараёнда олимлар руҳан соғлом бўлган 424 нафар кўнгилли ёшлар иштирокида кузатув олиб борган. Унда 16 ҳафта мобайнида иштирокчиларнинг индивидуал когинитив фарқлари таққосланган ва таҳлил қилинган; уларга тасодифий ташқи таъсирлар орқали миянинг думли ядро ва пўстлоқ соҳаларида қандай ўзгаришлар юзага келиши кузатилган. Натижалар қизиқ хулосаларни тақдим этган. Унга кўра, IQ’си нисбатан баланд бўлган шахсларда миянинг когинитив назорат, ишчи хотира ҳамда реляцион жараёнларга жавобгар бўлган қисмлари ҳажман катталашган.
Демак, миядаги бу соҳалар йирикроқ бўлган одамларнинг интеллектини ҳам юқорироқ баҳолаш мумкин ва аксинча интеллекти юқорилиги билан ажралиб турган одамларни текширилса, миясидаги шу жойлар йирикроқ бўлади дейилмоқда мулоҳазаларда. Олимларнинг ўзи бу сингари ўлчашлар, яъни думли ядро ва парагиппокампал қобиқнинг ҳажми киши интеллекти ҳақида 50 фоизгача аниқ маълумот бера олади деб таъкидлаган. Албатта, бу йўналишда ҳали яна чуқурроқ илмий текширишлар керак бўлади.
Музаффар Қосимов
“Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди