18:40 / 28.02.2020
3 035

Одноклассники мусиқий релизларни янада кўпроқ эшитишлари учун анимацияланган муқоваларни ишга туширди

Одноклассники мусиқий релизларни янада кўпроқ эшитишлари учун анимацияланган муқоваларни ишга туширди
Одноклассники ижтимоий тармоғи мусиқа витринасида веб-версияда анимацияланган муқоваларни ишга туширди. Интерфаол механика артистларга уларнинг ҳам алоҳида трекларини, ҳам альбомларини янада кўпроқ фойдаланувчилар эшитишлари ва клик босишларига ёрдам беради. Анимацияланган баннер жонсиз муқовага қараганда икки марта кўпроқ фойдаланувчилар кликини тўплайди.

Анимацияланган муқовалар — артистларнинг мусиқий релизларини тақдим этишнинг янги формати. Баннер артистнинг ҳам алоҳида треки, ҳам тўплами, альбоми ёки саҳифасига олиб кириши мумкин. ОК артистларнинг релизларини тақдим этиш ва тарқатиш учун мусиқий витринасида анимацияланган муқоваларни қилишни режалаштирган. Бундан ташқари мусиқачилар ва лейблар ОК га ўзларининг қисқа видеоларини уларни баннерлар сифатида мусиқа витринасида жойлаштириш учун таклиф қилишлари мумкин. ОК видеолардан анимацияланган баннер тайёрлашлари учун уларнинг сифати жуда юқори бўлиши керак.

Мусиқа витринасидаги янги формат фойдаланувчиларнинг эътиборини тортади. Тестлаш шуни кўрсатдики, тингловчилар жонсиз, қотиб турадиган муқоваларга қараганда интерфаол муқоваларга жон деб клик босадилар. Фойдаланувчиларнинг ғашига тегмаслик учун ОК мусиқа витринасида анимацияланган муқоваларнинг чекланган сонини жойлаштиришни режалаштирган.

Биринчилардан бўлиб анимацияланган муқавани Zivert синаб кўрди. 14 февралда қўшиқчининг «ЯТЛ» деб номланган янги треки чиқди: ОК композицияни мусиқа витринасига жойлаштирди ва у учун анимацияланган баннер қилди, баннерда Zivert фойдаланувчиларга ҳаво орқали ўпич юбормоқда.

Одноклассники ўз мусиқий сервисини фаол ривожлантирмоқда. 2019 йилда “Мусиқа”ни барча платформаларда: десктоп ва мобиль версиялар, шунингдек OK нинг iOS ва Android иловаларида янгилади. Янги сервис персональ тавсиялар, дўстларининг яхши кўрадиган мусиқаларини бирлаштириш, шунингдек янги дизайн ва навигацияларнинг яхшиланган технологияларига эга бўлди. Бундан ташқари, фойдаланувчилар тавсиялар алгоритми ёрдамида битта кликда стили ҳамда янграши бўйича ўхшаш мусиқани топа оладилар. Энди қўшиқни ўз плейлистига қўшиб қўйганидан кейин фойдаланувчилар дастлабки қўшилган қўшиқ билан мос тушиш даражасини ҳисобга олиб танланган ўхшаш композицияларга тавсияларни кўрадилар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Одноклассники мусиқий релизларни янада кўпроқ эшитишлари учун анимацияланган муқоваларни ишга туширди