date

Янгича сервис: Beeline дилерлар учун махсус линияни жорий этмоқда

Янгича сервис: Beeline дилерлар учун махсус линияни жорий этмоқда

Beeline абонентларга хизмат кўрсатишни такомиллаштириш дастури доирасида ташқи савдо тармоғи билан ишлаш учун cаll-марказнинг махсус телефон линиясини жорий этди. Бу қадам бутун мамлакат бўйлаб Unitel'нинг дилерларини техник қўллаб-қувватлаш ва доимий равишда маслаҳатлар билан таъминлашга имкон яратади.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel'нинг мижозлик тажрибасини ривожлантириш дастури раҳбари Ораз Абдуразаков шундай деди: "Бир неча кун аввал компаниянинг топ-менежерлари бош директор бошчилигида ҳамкорлар билан биргаликда хизмат кўрсатишни такомиллаштириш бўйича доираларни аниқлаш мақсадида Beeline'нинг ўнлаб алоқа салонларига ташриф буюришди. Бундай юришлар сотувчилар билан бевосита мулоқот қилиш учун жуда фойдали, улар эса ўз навбатида абонентларнинг мавжуд сўровларини янада яхши тушунадилар. Ташриф чоғида, хизмат кўрсатиш сифатини ошириш учун, кўп вакилларимизга, корпоратив марказ билан бевосита боғланиш жуда зарур эканлиги маълум бўлди".

Cаll-маркази томонидан махсус яратилган эксперт гуруҳи масалалари рўйҳатига шартномаларни рўйҳатдан ўтказиш саволлари, рақамларни активация қилиш, бизнес-иловалардан фойдаланиш, SIM-карталарни алмаштириш, рўйҳатдан ўтишдаги маълумотларни ўзгартириш қўшимча хизматларни ёқтириш статуси ва ҳоказолар бўйича дилерларни ахборот ва техник қўллаб-қувватлаш киради.

"Бу бизнинг бозоримиз учун ноёб хизмат, у абонентлар билан ишлашни оптимизация қилиш, тезлаштириш, муҳими эса - такомиллаштиришга жиддий ёрдам беради, – дейди мижозларга хизмат кўрсатиш хизмати раҳбари Ғайрат Маҳкамов. – Beeline'нинг минглаб дилерлари пайдо бўлган саволларга ечим топиш учун тезкорлик билан мутахассис ёрдаминидан фойдаланишлари мумкин. Бу албатта, мижоз учун фойдали, биз учун эса муҳими шу".

Дилерлик хизматини қўллаб-қувватлаш учун жорий этилган линия доимий равишда фаолият кўрсатади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Янгича сервис: Beeline дилерлар учун махсус линияни жорий этмоқда